Тинчлик — тараққиёт гарови

/
Наманган давлат университетида Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгаши томонидан “Биз вайронкор ғояларга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” ижтимоий лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган ушбу тадбирда партия фаоллари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар қатнашдилар.
Тадбир иштирокчилари ахборот-коммуникация технологиялари жадаллик билан ривожланаётган шароитда аҳолининг ахборот олиш имкониятлари тобора кенгайиб бораётганлиги, ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш масаласи тобора долзарб тус олаётганлиги ҳақида фикр юритдилар. Зотан, партиямизнинг Сайловолди дастурида ҳам дунёнинг турли минтақаларида зиддиятлар, беқарорлик кучайган, ихтилофлар давом этаётган бир шароитда биз ёшларимизни, ўз фарзандларимизни турли зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишимиз зарурлигини ёддан чиқармаслигимиз кераклиги баён этилган.
— Кейинги пайтда биз Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вакиллари билан биргаликда кўплаб тадбирлар ўтказмоқдамиз, — дейди Наманган давлат университети маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Иброҳим Отамирзаев. — Ушбу давра суҳбатидаги фикр алмашувлар орқали ёшларнинг мавзуга доир билим ва тушунчалари кенгайди, улар ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Бундай тадбирлар пировард натижада ёшларни турли бузғунчи ғоялардан, дунёдаги экстремистик гуруҳларнинг алдовларидан огоҳ бўлишга, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етишга даъват этади.
Иштирокчилар мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшларга оид сиёсатни рўёбга чиқариш мақсадида олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумотларга эга бўлишди.
Нурбек АБДУЛЛАЕВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Инсониятнинг бугунги тараққиёт босқичини халқаро ҳамкорликлар даври, деб аташ мумкин. ...
01 янв 1970
Шуни айтиш керакки, этимологик жиҳатдан “коррупция”—лотинча “corruptio” сўзидан олинган бўлиб, “бузиш, сотиб ол...
01 янв 1970
Жорий йилнинг 28 октябрида Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Пр...
01 янв 1970
Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтди....