Китоб — маърифат булоғи

/
“Адабиётга эътибор — маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида республика бўйлаб ўтказилаётган “Китоб байрами” тантаналари Андижонда ўзига хос байрамга айланди. Айниқса, вилоятдаги марказий зиё маскани — Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказидаги тадбир китобхонларда катта қизиқиш уйғотди.
Адабий асарлар халқ маънавиятини юксалтириш ҳамда адабиётга, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва улуғлашга давлат даражасида берилаётган эътиборни жамоатчиликка етказиш, ёш авлоднинг онгу шуурига истиқлол ғояларини сингдириш ва она Ватанга юксак садоқат руҳида тарбиялашда китобнинг ўрни ва аҳамиятини кучайтириш мақсадида ўтказилган тадбирга таниқли ёзувчи ва шоирлар, талабалар, коллеж ўқувчилари ташриф буюрдилар. Китобнинг инсон маънавиятини юксалтиришдаги роли ва аҳамиятига бағишланган маърузалар тингланди, иштирокчиларга ёшларда китобхонлик маданиятини шакллантиришга қаратилган тарқатма материаллар берилди.
— Замонавий электрон кутубхона қанчалик ривожланмасин, билимларимизни бойитишда китобнинг ўрни катта, — дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси Паттохон Асханов. — Бу борада, аввало, оилада китобга меҳр уйғотиш, фарзандларимизни китоб оламига етаклаш зарур. Биз ўтказиладиган партиявий тадбирларда ҳам энг муносиб совға сифатида китобни танлаганмиз. Ҳудудий партия кенгашларида китоб бурчаклари ташкил этилаётгани ҳам бежиз эмас.
Вилоятдаги барча таълим муассасаларида “Китоб маънавият ва маърифат булоғидир” мавзусида маърифий тадбирлар, Андижон давлат университетида “Китоб — миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси” мавзусида семинар ташкил этилди. Фаол иштирокчилар янги китоблар, жаҳон ва ўзбек адабиёти намояндаларининг асарлари билан тақдирландилар.
Андижон шаҳри марказида “Китоб олами” мажмуасининг очилиши тадбирлар самарадорлигини янада оширди.
Шу алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда республикамизнинг барча ҳудудларида барпо этилаётган бундай мажмуалар китобсеварлар билан гавжум бўлмоқда.
Муҳаббат ОТАМИРЗАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Одам савдоси бугунги кунда дунё халқларини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан бирига айланди. ...
01 янв 1970
Тақвим бўйича инсонга содиқ жонивор саналган ит йилига навбат келади.
01 янв 1970
Марғилон шаҳридаги дорихона муассасаларида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сақлашни ташкил этиш бўйича 3 та дорихонада йўриқномага амал қилин...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга...