Ҳуқуқий маслаҳат

/
— Ҳукумат портали ишга тушганидан хабардормиз. Лекин порталнинг вазифалари, ундан қандай фойдаланишни яхши билмаймиз. Шу тўғрида маълумот берсангиз.
 А.Мамадалиев, Фарғона вилояти

— Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали (www.gov.uz) интернет тармоғидаги асосий ва расмий давлат ахборот ресурси ҳисобланади.
Ҳукумат портали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 декабрдаги “Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишга туширилган.
Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг функционал жараён ва тартибини қўллаб-қувватловчи, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг электрон ҳамжиҳатлик инфратузилмасининг тизимини ташкил этувчи қисм ҳисобланади.
— Ҳукумат порталидан фойдаланувчиларга қандай қулайликлар яратилган?
Ф.Норқобилов, Қашқадарё вилояти
— 2015 йилда Ҳукумат портали тўлиқ янгиланган бўлиб, унда фойдаланувчилар учун бир қатор қулайликлар яратилган. Жумладан:
- Ҳукумат порталининг қорақалпоқ тилидаги кўриниши ишлаб чиқилган;
- Ҳукумат порталининг мобиль иловаси ишлаб чиқилган;
- имконияти чекланган шахслар учун овоз жўрлиги, шрифтни катталаштириш, хира кўрувчи шахслар учун ёрқин кўринишлари ишлаб чиқилган;
- олдинги версияга қараганда кўплаб янги бўлимлар очилган ва долзарб маълумотлар жойлаштирилган.
Хулоса қилиб айтганда, мазкур портал ҳар бир фойдаланувчи учун кенг қамровли ахборот олиш имконини яратди. Хусусан,
Ҳукумат портали орқали Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тўғрисидаги маълумотлар;
республиканинг давлат тузилиши таркиби, республикани бошқаришнинг давлат, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий институтлари тўғрисидаги маълумотлар;
ташкилотларнинг фаолияти, шунингдек, тузилмаси, функциялари, вазифалари, ваколатлари ва алоқалари тўғрисидаги маълумотлар;
юридик ва жисмоний шахслар учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ёки олиш шартлари, шакллари, бланкалари, тартиби ва тартиботлари тўғрисидаги маълумотлар;
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотлар;
ташкилотларда ва давлат ахборотлаштириши соҳасида ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши тўғрисидаги маълумотлар;
мамлакатдаги муҳим воқеалар тўғрисидаги маълумотлар, фотоархив, ташкилотларнинг турли тузилмаларидан ва давлат ҳокимияти органларидан олинган тадбирлар ҳақидаги маълумотларнинг қисқача мазмуни ва бошқа долзарб турдаги маълумотларни қулай олиш имконияти яратилган.
Саволларга Адлия вазирлиги ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази бўлим бошлиғи
Жанболат БАЛТАБАЕВ жавоб берди.
 
— Суд ҳукми билан узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг ўз адвокатларига эга бўлиши, исталган вақтда улар билан учрашиб, ёрдам олишларига оид қонун нормалари ҳақида маълумот берсангиз.
О.Мамадиев, Тошкент вилояти
— Мамлакатимизда маҳкумларнинг юридик ёрдам олиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланган. Хусусан, Жиноят-ижроия кодексининг 10-моддасига мувофиқ маҳкумлар адвокатлардан малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга.
Юридик ёрдам олиш учун адвокатлар билан холи учрашиш имконияти маҳкумларга уларнинг аризасига ёки адвокатнинг илтимосномасига кўра берилади.
Адвокат билан учрашувни маҳкумнинг ўзи хоҳламаганлиги сабабли ҳимоячининг маҳкум юридик ёрдам олиши учун у билан учрашув берилиши тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилганлиги адвокат маҳкум билан холи суҳбатлашганидан кейин тасдиқланиши керак. Бу ҳақда баённома тузилиб, у маҳкум, адвокат ва жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг вакили томонидан имзоланади.
Маҳкумларнинг адвокатлар билан учрашувлари сони ва муддати чекланмайди.
Бундан ташқари, мазкур моддада адвокатнинг юридик ёрдам кўрсатиш борасидаги ҳуқуқлари қайд этилган. Унга кўра адвокат қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг, прокурорнинг, суднинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят бериш;
- жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятидан маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатларни сўраб олиш.
Саволга адвокат Акбар ҲАБИБУЛЛАЕВ жавоб берди.

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий асосини таъминлайдиган, демократик талаб ва стандартларга мос келадиган қонунчилик базаси яратилди....
01 янв 1970
Ўзим яшайдиган аҳоли пунктига яқин жойдаги нотариал идорага Тошкентдаги квартирамнинг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун маслаҳат сўраб му...
01 янв 1970
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗУВЧИ САЙЛОВ ОКРУГЛАРИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА...
01 янв 1970
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари замон талаби асосида фаолият олиб бор...