Йўл ободлиги — фаровонлик ифодаси

/
Партиямизнинг “Жамоатчилик назорати — қонун устуворлигининг гарови” лойиҳаси доирасида йўл инфратузилмасини ривожлантириш, йўлларни асраб-авайлашда фуқаролар, юридик шахсларнинг масъуллигини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлар эътиборга молик.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида партиянинг вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари ташкилотчилигида мазкур лойиҳа доирасида 76 марта тарғибот тадбирлари ўтказилди, партия депутатлари томонидан ҳудудлардаги йўлларни таъмирлаш бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарлари номига 8 та депутатлик сўровлари киритилди.
— Барчанинг диққатига сазовор бўлаётган ушбу лойиҳа доирасида ўаллаорол туманида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда — дейди халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Нигора Бозорбоева. — Тумандаги “Лалмикор—Маржонбулоқ” йўналишидаги ички йўлни таъмирлаш юзасидан туман Ободонлаштириш бошқармаси раҳбари номига депутатлик сўрови киритилган эди. Бу масалани ушбу бошқарма мутахассислари батафсил ўрганиб чиқишди. Мазкур йўлнинг 2 километр масофасини таъмирлаш масаласи манзилли дастурга киритилди.
Шунингдек, халқ депутатлари ўаллаорол туман Кенгаши депутати Рустам Баратовнинг “Маржонбулоқ” олтин бойитиш корхонаси ёнидан тумандаги “ўўбдин” ва “Гумсой” қишлоқларигача бўлган ички автомобиль йўлини таъмирлаш масаласида туман Автомобиль йўллардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи номига киритган депутатлик сўрови ҳам атрофлича ўрганиб чиқилди ва ҳал этилиши лозим бўлган ушбу вазифа манзилли дастурга киритилди. Шу ўринда тегишли дастурларда белгиланган бу каби вазифалар ижроси депутатлар назоратида эканини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.
Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари фуқаролар ва юридик шахслар томонидан маҳаллалар ичидаги йўллар ҳолатига зарар етказиш, йўлларни бузиш, ўзбошимчалик билан қазиш ва қувурлар ётқизиш каби қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўйилишининг олдини олиш борасида жойларда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, аҳоли фаровонлиги, соҳалар тараққиёти учун хизмат қилаётган йўлларни асраш, зарурат туғилганда, уларни таъмирлаш ва яхши сақланиши юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш ўз ижобий самарасини бермоқда.
Жасур ҚАРШИЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят кенгаши мутахассиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ижтимоий ҳимоя масаласига ало...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг таклифига биноан 2017 йил 25-26 октябрь ...
01 янв 1970
Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурматимни қабул қилгайсиз.
01 янв 1970
Ойлигимни контрактга ўтказиб берсам бўладими, шунда ойлигимнинг ҳаммаси солиқларсиз тўлиқ ўтадими? ...