Электорат манфаатлари рўёбга чиқмоқда

/
Ҳар бир юртдошимизнинг орзу-истаги эркин ва фаровон ҳаёт кечириш, обод ва мустақил Ватан равнақига ҳисса қўшишдан иборат. Фуқароларнинг манфаатлари йўлида иш олиб бораётган сиёсий партиялар, жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолияти негизида ҳам шу олий мақсадлар мужассамдир. Бу эзгу мақсадларни рўёбга чиқаришда партиянинг ҳудудий ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари муҳим ўрин тутади.
Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашида партиямизнинг 12 нафар депутати сайловчилар олдидаги масъулиятни чуқур англаган ҳолда, икки гуруҳга бирлашиб иш олиб бормоқдалар.
Хусусан, Меҳмон Мўсинов раҳбарлигидаги депутатлик гуруҳига жорий йилнинг 2-чораги давомида сайловчилардан 47 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилган амалий ишлар натижасида уларнинг 42 таси фуқаролар фойдасига ҳал этилди. Қолган мурожаатлар юзасидан қонуний тартибда ўрганишлар давом этмоқда. Ҳар ҳафтанинг жума куни шаҳардаги “Кокилон”, “Исфайрамсой”, “Пакана”, “Дўстлик”, “Қўчқорчи”, “Қалача” сайлов округларида депутатлик гуруҳи қабули ташкил этиб келинмоқда.
Аҳолининг мурожаатлари асосида депутатларнинг амалий саъй-ҳаракатлари билан шаҳардаги “Кокилон” маҳалласида замонавий гузар ишга туширилди. Айни пайтда бу ерда маҳалла аҳли учун ҳар томонлама қулайликлар яратилган, савдо терминаллари ўрнатилган дўконлар, чойхона, бир қатор маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ишлаб турибди. Депутатлик гуруҳи аъзолари ташкилотчилигида “Дўстлик” ҚФЙ ҳудудидаги кам таъминланган оилалар, ногиронлар ҳолидан хабар олиниб, уларга зарур ёрдамлар кўрсатилаётгани ҳам кўпчиликни мамнун этди. Депутатларнинг самарали ишлари фуқаролар эътиборини жалб этиб, партиямизга хайрихоҳлар сони ортаяпти, десак янглишмаймиз, бугунги кунда Қувасой шаҳрида маслакдошларимиз сони 600 нафардан ошди.
“Қалача” маҳалласида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд оилаларга депутат Турсунбой Мирзашарипов ташаббуси билан ҳомийлар кўмагида ёрдам кўрсатилиб, зарур дори-дармонлар бепул тарқатилди. Ана шундай ҳомийлик туфайли маҳаллада умргузаронлик қилаётган нуронийлардан икки нафари “Қувасойкварц” АЖга қарашли сиҳатгоҳга бепул йўлланма билан таъминланди.
Комила ИСРОИЛОВА,
Фарғона вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“Гулзор” маҳалласида яшовчи Турғунжон Жўраева қўйган муаммонинг ечимини топиш вазифаси эса назорат остига олинди....
01 янв 1970
Инсон бахтли яшаш учун дунёга келади. Халқимиз бу саодатни, аввало, оиласи, эл-юрт тинчлигида, турмуши фаровонлигида кўради....
01 янв 1970
Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳининг шу йил январь ойида ўтказилган биринчи йиғил...
01 янв 1970
Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, бу борада мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларга ечим топиш Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг д...