Самимий мулоқотлар кўпчиликда хайрихоҳлик уйғотмоқда

/
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаровнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Муҳиба Бобобекованинг сайловчилар билан учрашувлари ҳар гал қизғин ва самимий мулоқотларга бой бўлмоқда.
Тадбир қатнашчиларининг саволларига “Адолат” СДПнинг мамлакатимиздаги ислоҳотларда бевосита иштирокидан келиб чиққан ҳолда жавоб қайтарилаётгани, муаммоларни ҳал этиш хусусида аниқ таҳлил ва хулосаларга таяниб фикр юритилаётганлиги боис ўртага ташланаётган масалалар кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда.
Тайлоқ туманида бўлиб ўтган учрашувда ишончли вакил М.Бобобекова дастлаб номзоднинг таржимаи ҳолига оид маълумотлар, унинг сиёсий раҳбарга хос етук фазилатлари билан сайловчиларни таништириб, номзод дастурининг партия ғоялари билан суғорилганлиги жамиятдаги ҳар бир оиланинг, ҳар бир фуқаронинг ҳаётий манфаатларига нечоғлик мос келиши ҳақида фикр юритди.
Сайловчилар вакилларидан — “Маданият” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Қ.Ражабов фикр билдириб, Президентликка номзод жамоат ташкилотлари ва давлат органлари ўртасидаги муносабатларни, хусусан, ижтимоий шерикликни ривожлантиришнинг қандай мукаммал механизмларини таклиф этаётганлигини суриштирган бўлса, “Пайшанба сиёб” маҳалласи фаоли Т.Мажидова жамоат транспорти ва коммунал соҳадаги хизматни такомиллаштиришда, ҳар икки йўналишда тўловларни амалга оширишда адолат меъёрларига мос иш юритишда жамоатчилик назоратининг таъсирчанлигини ошириш имкониятлари билан қизиқди.
Ишончли вакил ҳар иккала саволга аниқ жавоб қайтариб, партия раҳбарининг Президентликка номзодини қўллаб-қувватлаш ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда тараққиётнинг янги имкониятларини яратиши, давлат бошқарувида очиқликни ва шаффофликни тўлиқ таъминлашини қайд этди.
Қўшработ туманида ўтказилган учрашувда номзоднинг таржимаи ҳоли ва дастуридан хабардор бўлингач, сайловчилардан — “Холназар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси М.Тўхтаров тиббий хизмат даражасини янада яхшилаш борасида номзоднинг аниқ таклифлари билан, педагог Сайёра Эшматова эса таълим соҳасида инновацион ғояларни қўллаш самарадорлигини оширишга доир кўзда тутилган вазифалар юзасидан берган саволларига жавоб олдилар.
Президентликка номзод Наримон Умаровнинг ишончли вакили, вилоят партия кенгаши раиси вазифасини бажарувчи М.Бобобекованинг Пайариқ, Жомбой, Каттақўрғон туманларида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувлари партиянинг сиёсий позицияси электорат ва фуқароларнинг кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланаётганини намоён этди.
Зоҳир ТЎРАҚУЛОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
— Мен сайлов мамлакат тараққиёти учун, оилам бахти, фарзандларим келажаги учун қандай аҳамият касб этишини яхши биламан, — дейди меҳнат...
01 янв 1970
Соғлом одам табиатнинг энг бебаҳо асаридир, деган эди Европанинг таниқли файласуфларидан Томас Карлейл. Дарҳақиқат, сўнгги вақтларда бутун дунё...
01 янв 1970
Ўтганларни хотирлаш, биз билан ёнма-ён умргузаронлик қилаётган ёши улуғ инсонларни эъзозлаш ва қадрига етиш элимизга хос эзгу фазилатлар сирасига к...
01 янв 1970
Нуробод туман Кенгаши депутати Эркин Эсиргадиев сайловчиларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қилмоқда....