Фаровон келажагимиз асоси

/
Андижон туманида Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан “Фаровон келажагимиз асоси” мавзусида ташкил этилган акция доирасида “Ёшлар ва қонун” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритилди.
Асосий қонунимизнинг ўзига хос хусусиятлари, бу муҳим ҳужжатнинг миллий ва умуминсоний қадриятлардан келиб чиқиб яратилгани, унинг асосида ишлаб чиқилган қонун ҳужжатлари юзасидан тушунчалар берилди. Жумладан, ёшлар сиёсатига қаратилган қонунлар ижросини таъминлаш йўлида республикамизда амалга оширилаётган ишлар, келажагимиз эгаларига бўлган эътибор ва ғамхўрликларнинг пойдевори бўлаётгани алоҳида эътироф этилди.
— Тарғиботчи сафдошларимизнинг тенгдошлари орасида “Ўз ҳуқуқингизни биласизми?” шиори остида ўтказаётган анкета сўровномаларида ёшларнинг фаоллиги ўсиши билан бирга қонунчилигимизга бўлган қизиқишлари ҳам яққол кузатилмоқда, — деди вилоят партия кенгашининг “Ёш адолатчилар” қаноти етакчиси Зиёда Қосимова.
Келажагимиз эгаларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбир якунида ҳуқуқшунослар томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Акбаржон НАЗАРОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ҳар қандай давлатнинг мустақиллиги, халқнинг эрки унинг ўз армияси, Қуролли Кучлари томонидан ҳимоя қилиниши керак....
01 янв 1970
Асосий қонунимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият сифатида улуғланган....
01 янв 1970
Сўнгги маълумотларга кўра, бугунги кунда сайёрамизда қарийб 1 миллиард нафарга яқин ногиронлиги бўлган шахслар ҳаёт кечирмоқдалар. ...
01 янв 1970
Ҳаётда бировни алдаб пулини олишдан лаззатланадиганлар ҳам учраб турар экан. Бу худди наркотик моддага ружу қўйиш билан баробар....