Тинч ва обод юртда муносиб ҳаёт кечириш — эзгу мақсадимиз

/
Урганч шаҳридаги 26-сон сайлов участкасида 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграб, белгиланган вақтда сайловчиларнинг овоз бериш жараёни бошланди. Эрта тонгдан сайловчилар Ватан тақдири учун, халқимизнинг тинч ва обод юртда муносиб ҳаёт кечириши мақсадида овоз бериш учун сайлов участкасига ташриф буюрдилар.
Бу масканда 80-90 ёшни қаршилаган онахону отахонларнинг юртимиз осойишталиги, тўкин-сочинлиги бардавом бўлишига тилак билдиришгани барчага янада кўтаринкилик бахш этди. Айниқса, илк бор овоз бераётган ёшларнинг ҳаяжонлари, кичик ёшли фарзандини турли ўйинчоқлар жам бўлган болалар хонасида қўйиб, овоз бериш учун шошилаётган оналарнинг мамнунлиги бизга ҳам хушнудлик бағишлади.
— Сайлов участкасида фуқаролар учун барча қулай шароитлар муҳайё этилган, зарур жиҳозлар билан тайёрланган хоналар, ҳар бир сайловчининг ўзи келиб муносиб кўрган номзодга овоз бераётгани, юртдошларимизнинг жипслиги, сайловчиларнинг сиёсий ва ҳуқуқий онги тобора ошиб бораётгани кишини қувонтиради, — дейди биз билан суҳбатда 90 ёшни қаршилаган Ўрин ота Собиров.
Бу масканга улуғ мақсад билан келган кексаю ёш — барчанинг она Ватан тақдирига, халқимизнинг эртанги кунига дахлдорлик ҳисси баланд экани, бу сиёсий тадбирга жиддий масъулият билан қараганини яққол англадик.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Жорий йилнинг 26 май — 3 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасининг таклифига биноан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбеки...
01 янв 1970
Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам қизғин тайёргарлик кўрмоқд...
01 янв 1970
Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг янги лойиҳаси “Адолатли қайнона”, деб аталади....
01 янв 1970
Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари аҳоли ўртасида ўтказилган мулоқотлар дав...