“Адолат билимдони” кўрик-танлови ўтказилди

/
Самарқанд шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар ижодиёт уйида олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг талаба ва ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан ўтказиб келинаётган анъанавий “Адолат билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир вилоят партия кенгаши томонидан адлия бошқармаси, Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳудудий кенгаши, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши, ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тадбирда таъкидланганидек, партиямизнинг “Куч — адолатда” лойиҳаси доирасида мазкур кўрик-танловни ўтказишдан мақсад ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини юксалтириш, уларни Конституциямиз ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилиятини, нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш ҳамда дастурий мақсад ва вазифаларимизни тарғиб этишдан иборат.
Кўрик-танловнинг туман, шаҳар босқичида ғолиб бўлган жамоалар вакиллари таништирув, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар, “Адолат тантана қилди” мавзусидаги саҳна кўриниши, “Қонун ташаббускори бўл” каби шартлар бўйича ўз билим ва қобилиятларини синаб кўришди. Қизғин ва кўтаринки руҳда ўтган беллашувлар якунида Самарқанд педагогика коллежининг “Адолат” жамоаси, Иштихон педагогика коллежининг “Ёш ҳуқуқшунослар”, Булунғур миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежининг “Адолат тантанаси” жамоалари 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаб, ғолиб бўлишди.
ўолиб жамоалар вилоят партия кенгашининг дипломлари ва ҳамкор ташкилотларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Улуғбек ОБЛАҚУЛОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўринбосари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Самарқанд вилоят партия кенгаши сайлов штабига ҳар куни ўнлаб кишилар ташриф буюришади....
01 янв 1970
Ҳудудларда фуқаролар бандлигини таъминлашга Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари ҳам ҳисса қўшмоқда. ...
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....
01 янв 1970
“Зиёкор” маҳалласи аҳли билан очиқ мулоқоти чоғида баён этилган бир қатор муаммолар ўз ечимини топди. ...