Етуклик кафолати

/
Мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш, ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши, истеъдод ва салоҳиятини кенг намоён этиши учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов "Ҳеч бир соҳа мамлакатни спортчалик жаҳонга тез танита олмайди" деб таъкидлаган эди. Дарҳақиқат, фан, таълим ва айниқса, спорт соҳасидаги ютуқлари билан дунёни ҳайратда қолдираётган юксак маҳоратли, иқтидорли йигит-қизларнинг сафи кундан-кунга кенгаймоқда.
Айтиш жоизки, Ўзбекистон "Адолат" СДП Бухоро вилоят кенгашининг "Ёш адолатчилар" қаноти сафида икки минг икки юз нафарга яқин аъзолар бўлиб, улар орасида изланувчан, билимли, истеъдодли ёшлар кўпчиликни ташкил этади. "Ёш адолатчилар" қанотининг ана шундай фаолларидан бири, Вобкент агросаноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Саодатхон Аъзамова спортнинг миллий кураш, турон яккакураши ва дзюдо турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Жумладан, у 2013 йил Қарши шаҳрида миллий кураш бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 3-ўрин, 2014 йил Бухоро вилоятида бўлиб ўтган дюздо мусобақасида ғолибликни қўлга киритган.
— Юртимизда спортга қаратилаётган эътибор мен каби тенгдошларимни беҳад қувонтиради, — дейди С.Аъзамова. — Бугун шаҳар ва қишлоқларимизда замонавий моддий-техника базасига эга спорт объектларининг барпо этилиши, спорт билан шуғулланиш учун кенг шарт-шароитлар яратилиши олдимизга катта мақсадларни қўйишга, нуфузли халқаро мусобақаларда ғолиб бўлишга, ҳаётда ўз йўлимизни топишга имкон бермоқда.
Ўқувчиларимизнинг билим олиш баробарида ана шундай муваффақиятларга эришаётгани она-оналар ва устозларни қувонтиради. Бинобарин, спорт ва таълим-тарбия уйғунлиги нафақат саломатлик ва жисмоний чиниқиш омили, балки ватанпарварлик, қатъиятлилик, ҳамжиҳатлик каби фазилатларнинг шаклланиб боришида, маънавий етукликка эришишда алоҳида ўрин тутишини баркамол ўғил-қизларимиз тимсолида яққол кўраяпмиз.
Дилдора ҲОТАМОВА,
Вобкент агросаноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси,
Ўзбекистон "Адолат" СДП фаоли

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан ХМТ ўртасида изчил мулоқот олиб борилаётганлиги тегишли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни такомиллаштиришга ...
01 янв 1970
Халқ билан мулоқот. Инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг мақбул йўли сифатида ҳаётимизга жорий этилган мазкур механизм ҳақиқатан ҳам қи...
01 янв 1970
Фуқаронинг ва вояга етмаган шахснинг тирик эканлигини тасдиқлаш қандай тартибда амалга оширилади?...
01 янв 1970
2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди....