Шаҳар тараққиёти йўлида

/
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи ва фаоллари иштирокида “Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифаларни таъминлашда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳларининг иштироки” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Тадбирда партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳининг Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан дастурларни ишлаб чиқиш жараёнидаги самарали иштироки ва уларнинг ижросини жойларда таъминлаш бўйича депутатлик назоратини олиб бориш жараёнлари муҳокама қилинди.
Семинарда депутатлик гуруҳлари Президентимиз томонидан 2017 йил 12 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ва Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар асосида ўз фаолиятида самарадорликни оширишлари лозимлиги қайд этилди.
— Бугунги кун депутати ўз зиммасидаги масъулиятни чуқур англаб етмаса, самарадорлик ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ, — деди халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Шохруҳ Мамажонов. — Чунки бугунги депутат жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳасида изчил олиб борилаётган ислоҳотларнинг иштирокчиси эмас, балки уларнинг ташаббускори ҳамда ижрочиси бўлиши лозим. Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган қарор ва фармонлари ижросини таъминлаш бўйича жойларда депутатлик назоратини кучайтириш, аҳолининг ўй-фикрлари, дарду ташвишлари билан яқиндан танишиб, уларга ҳар томонлама кўмак беришимиз лозим бўлади.
Тадбирда пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий ва ободонлаштириш жараёнида кичик саноат ҳудудларини ривожлантириш, шаҳар йўловчи ташиш транспорт хизматини такомиллаштириш, аҳолига тез тиббий хизмат кўрсатиш, иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш, кўп қаватли уй-жой фонди ҳолати ва чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича депутатлик назоратини амалга оширишга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Семинарда, шунингдек, Президентимизнинг 2017 йил 8 августидаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросида партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳининг ҳамда шу йилнинг 24 декабрь куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловда партиянинг фаол иштирокини таъминлаш борасидаги муҳим вазифалар ҳам муҳокама этилди.
Феруз ЖЎРАЕВ,
Тошкент шаҳар кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари пойтахтимизнинг Яшнабод, Миробод ҳамда Яккасарой тум...
01 янв 1970
Самарқанд вилоят партия кенгаши сайлов штабига ҳар куни ўнлаб кишилар ташриф буюришади....
01 янв 1970
Қарши шаҳридаги “Маҳаллот” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тадб...
01 янв 1970
Пойтахтимиздаги 2-сонли Тошкент юридик коллежида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан давра суҳбати...