Қуйи ташкилотларда сайловга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

/
Жорий йилнинг 24 декабрь куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши сайловга пухта тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этишга қаратилган муҳим вазифаларни масъулият билан амалга оширмоқда. Айни кунларда шаҳардаги бошланғич партия ташкилотларида шу мақсадлар доирасида ҳисобот-сайлов конференциялари бўлиб ўтмоқда.
Олмазор туманидаги Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-текшириш маркази қошида тузилган бошланғич партия ташкилотида ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишида ҳам мазкур сайловнинг ижтимоий-сиёсий аҳамияти, бу муҳим жараёнда туман партия ташкилоти, БПТлар ва ҳар бир сафдошимиз олдида турган долзарб вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Таъкидлаш жоиз, Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-текшириш марказида 60 га яқин партиядошларимиз фаолият юритмоқда. Бошланғич партия ташкилоти раиси, марказ бош шифокори Алишер Абидов партиянинг 2017 йил 24 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирокини таъминлаш партиядошларимизнинг фаоллигига, фидойилик ва сиёсий маҳорат билан иш олиб боришига боғлиқ эканини қайд этди.
Шунингдек, пойтахтимизнинг бошқа туманларидаги бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов конференцияларида ҳам туман партия кенгашларининг навбатдаги конференцияларига делегатлар сайланди.
Феруз ЖЎРАЕВ

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтида семинар-тренинг ўтказилди....
01 янв 1970
Сессиялар ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров иштирок эт...
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси, партиянинг “Аёллар қаноти” Кенгаши ҳамда Қонунчилик па...
01 янв 1970
Сўнгги икки йилда соғлиқни сақлаш тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда.