Раҳбар ходимларнинг масъулияти ортмоқда

/
Халқ депутатлари Музработ туман Кенгашидаги Ўзбекистон "Адолат" СДП депутатлик гуруҳи аъзолари аҳоли орасига янада чуқурроқ кириб бориш, жойларда дастурий вазифаларимизни рўёбга чиқариш, электоратни ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга алоҳида эътибор қаратишмоқда.
Тумандаги бошланғич партия ташкилотлари, "Аёллар қаноти", "Ёш адолатчилар" қаноти билан ҳамжиҳатликда иш олиб бораётган депутатлар жойларда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларга ечим топишда амалий натижаларга эришмоқда.
Жорий йилда қишлоқ жойларидаги аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжалигидан унумли фойдаланиши, ҳудудда озиқ-овқат маҳсулотлари, биринчи навбатда, мева-сабзавот, картошка, узум, полиз маҳсулотларига бўлган талабни ички имкониятлар ҳисобидан қондириш, ички бозорни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш орқали нарх-навонинг барқарорлигини таъминлашга доир чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, томорқаларда маҳсулот етиштириш, ҳар бир хонадоннинг шахсий ва дала томорқаларига талаб этиладиган моддий ресурслар, масалан, уруғлик, минерал ўғит, кўчат кабиларнинг миқдорини белгиланган меъёрлар асосида аниқлаш ва уларга етказиб бериш масалаларида депутатлар туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ишлаб, самарали тарғибот олиб боришмоқда.
Депутатлик гуруҳининг ҳар бир аъзоси ўзи сайланган ҳудуд аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича тегишли таклиф ва тавсияларни илгари суриб, аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашга улуш қўшмоқда. Эзгу ишларни амалга оширишда халқ билан мулоқот қилиш ва инсон манфаатларини рўёбга чиқаришнинг янги механизмларидан унумли фойдаланиляпти. Ўрганилган масалалар юзасидан мутасадди корхона ва ташкилотларга киритилган депутатлик сўровлари раҳбар ходимларни ўз вазифасига янада масъулият билан ёндашишга ундамоқда.
Депутатлик гуруҳи аъзоси Нурхон Музаффаровга "Боғи Эрам" маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли маҳалладаги электр энергиясини етказиб турувчи трансформатор ишламай қолганлиги жиддий муаммо бўлаётганидан шикоят қилишди. Н.Музаффаров туман электр тармоқлари корхонасига депутатлик сўрови юборгач, мазкур корхона раҳбарияти ушбу муаммони тезда бартараф этишга киришди. Айни кунда маҳалладаги 100 та хонадонга мўлжалланган трансформатор қайта таъмирланиб, ишга туширилди.
Ушбу маҳаллада жойлашган 18-умумтаълим мактаби раҳбарияти томонидан ўқувчиларга зарур қулайликлар яратиш учун қурилиш ишларини олиб бориш юзасидан ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишган эди. Депутат Н.Музаффаров туман молия бўлимига депутатлик сўрови киритди. Натижада мазкур мактаб ҳудудидаги таъмирталаб бинони қайтадан қуриш мақсадида туман молия бўлими томонидан 14 миллион сўм маблағ ажратилди ҳамда таъмирлаш ишлари тез кунда якунланиб, қулайликлар яратилди.
"Халқ йўли" маҳалласида жойлашган 25-умумтаълим мактабида иситиш тизими ишламаслиги ҳақидаги мурожаат ҳам депутат Тоҳир Жўраевнинг аралашуви билан ижобий ечим топди. Депутатнинг саъй-ҳаракати билан туман молия бўлими томонидан труба, иситиш батареяси, иситиш қозони ва шу каби керакли материаллар учун 72 миллион сўм маблағ ажратилди. Айни пайтда тумандаги "Эркин-Термиз" қурилиш ташкилоти бунёдкорларининг меҳнати билан ушбу таълим муассасасида иситиш тизими янгиланаяпти.
Партия депутатлик гуруҳи аъзоси Баҳром Тоштемиров ҳам фаоллиги ва амалий ишлари билан сайловчилар меҳрини қозонмоқда. Коллежлардаги дарслар қисқариши туфайли ишга жойлашиш масаласида унинг қабулига келган 17 нафар туман касб-ҳунар коллежлари ўқитувчи ходимларидан 4 нафари тумандаги 1, 33, 18-умумтаълим мактабларига ҳамда бир нафари туман ҳокимлигига ишга жойлашди. Қолган ўқитувчиларни ҳам иш билан таъминлаш мақсадида амалий чоралар кўрилмоқда.
Депутатлик гуруҳи аъзоси Оразгул Даминовага туманнинг "Чегарачи" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар маҳалланинг ички йўлларини асфальтлаш юзасидан мурожаат қилишган эди. Маҳалла кўчалари ёзда чанг, қишда лойгарчилик туфайли аҳоли, айниқса, ўқувчиларнинг таълим даргоҳларига қатнашида қийинчиликлар пайдо бўлганди. Депутат ташаббуси билан йўлнинг жами 1.5 километр масофадаги қисмига тош ётқизилди, ноқулайликлар бир қадар барҳам топди. Сўнгра О.Даминова ички йўлларни асфальтлаш масаласида туман ҳокимлигига депутатлик сўрови киритди. Туман ҳокимлиги муаммони ўрганиб чиқиб, "Чегарачи" маҳалласида асфальт ётқизиш ишларига доир вазифа 2018 йилги манзилли дастурдан жой олганини маълум қилди.
Бир қарашда бу ишлар одамларнинг оддий кундалик эҳтиёжларини ифодалайди, аммо чуқурроқ ўйлаб кўрилса, хайрли ташаббуснинг ижтимоий моҳиятини англайсиз. Бундай саъй-ҳаракатлар туфайли фуқароларнинг манфаатлари рўёбга чиқади, аҳолининг депутатга ҳамда партия бўлган ишончи ортади.
Гулшода ТУРСОАТОВА,
Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга ҳисса қўшиб келмоқда. ...
01 янв 1970
Шу кунларда ҳаваскор жамоалар ўртасида “Адолат“ кубоги учун ҳудудларда ўтказилаётган мини-футбол мусобақасининг минтақавий босқичи бошл...
01 янв 1970
Юртимиз тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатиш, аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттир...
01 янв 1970
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Хоразм вилоятида “Тинчлик, фаровонлик ва тараққи...