Муносиб номзодлар кўрсатилди

/
2017 йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сайловда муносиб иштирок этиш ҳамда вакиллик органларида кўпчилик ўринни эгаллаш мақсадида сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси асосида сайлов кампаниясида фаол қатнашаяпти. Сайлов жараёнига тайёргарлик ишлари босқичма-босқич олиб борилмоқда. Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайлов муносабати билан Тошкент шаҳридаги барча туман партия ташкилотларининг навбатдан ташқари конференциялари ўтказилди.
Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Миробод туман кенгашининг навбатдан ташқари конференциясида делегатлар, Тошкент шаҳар партия кенгаши масъул ходимлари, бошланғич партия ташкилотлари фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
— Сайлов кампаниясида аҳоли ўртасида партия мафкурасини илгари суриш, профессионал маҳорат, сиёсий салоҳиятимиздан кенгроқ фойдаланиш, партия фаолларидан иборат ташаббускор гуруҳларнинг самарали ишлашига эришиш туман ташкилотининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади, — деди Миробод туман партия кенгаши раиси Тошпўлат Матибаев. — Айниқса, партиямиз позициясини амалга оширишда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия депутатлари билан ҳамкорликда ишлаш, аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда “Ёш адолатчилар” ва “Аёллар қаноти” ҳамда БПТларнинг фаоллигини кучайтириш зарур.
Конференция давомида номзодларнинг ишончли, ваколатли вакиллари ва кузатувчилар рўйхатини шакллантириш, уларнинг сайловолди тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини ошириш хусусида фикрлашиб олинди.
Анжуманда халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутатлигига партия номзодлари кўрсатилди.
Олмазор туман партия кенгашининг конференциясида ҳам сайловга тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди.
— Сайловлар партия фаолиятига бериладиган баҳо эканлигини инобатга олсак, сайлов кампанияси даврида партиянинг қуйи ташкилотларида тузилган сайлов штабларида ишни тўғри ташкил этиш, сайлов жараёни билан боғлиқ ташкилий-партиявий ишларда фаоллик кўрсатиш ҳар бир туман кенгаши раҳбаридан катта масъулиятни талаб қилади, — деди Олмазор туман партия кенгаши раиси Мансур Мейликов. — Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайлов Ўзбекистон “Адолат” СДП учун муҳим аҳамиятга эга. Сабаби, партия ўзининг вакиллик органларидаги депутатлари орқали пойтахт туманларида ижтимоий-иқтисодий масалаларни самарали ҳал этиш, туманлар даражасидаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни шу ҳудуддан сайланган ўз вакиллари, яъни маҳаллий Кенгаш депутатлари орқали ҳал этиш имконига эга бўлишади. Шу билан бирга, туман Кенгашлари сессиясида маҳаллий давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳисобот ва ахборотларини эшитиш орқали ўз фикр ва тавсияларини билдириш, долзарб масалаларда сессия қарорлари қабул қилиш имконини беради.
Таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳридаги барча туман партия кенгашларининг конференцияларида халқ депутатлари туман Кенгашлари депутатлигига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан муносиб номзодлар кўрсатилди ва тасдиқланди.
Феруз ЖЎРАЕВ,
Тошкент шаҳар кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Пойтахтимиздаги 2-сонли Тошкент юридик коллежида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан давра суҳбати...
01 янв 1970
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП гуруҳи фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш йўналишида ҳам сама...
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига сайловлар натижаларига бағишланган брифингда “Адолат...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан ҳаваскор жамоалар ўртасида “Адолат” кубоги учун мини-футбол мусобақаларини...