Камчиликлар бартараф этилмоқда

/
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги Ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинлар содир бўлишига олиб келадиган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш борасида амалий чора-тадбирлар кўришда муҳим омил бўлмоқда.
Ушбу ҳужжат ижроси доирасида Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман ёнғин хавфсизлиги бошқармаси давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда «Чоршанба — Ёнғинлар профилактикаси куни» тадбирларини ўтказмоқда.
Туман ЁХБ ходимлари томонидан 6 та халқ хўжалиги маскани, 265 та хонадон, 18 та кўп қаватли уйда профилактик тадбирлар ўтказилиб, ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Об-ҳавонинг совиши натижасида фуқаролар уйларини иситиш учун ноқонуний равишда қўлда ясалган газ тортгичлардан фойдаланмоқдалар. Бундай мосламалар инсон ҳаёти учун хафли саналади.
Шунингдек, халқ хўжалиги объектлари ва аҳоли турар жойларида ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларини бажармаган, қоида талабларини қўпол равишда бузган 6 нафар фуқарога жарима белгиланди.
ЁХБ ходимлари томонидан аниқланган камчиликларнинг аксарияти қисқа муддатда бартараф этилди. Маҳаллаларда ўтказилган профилактик текширишлар жараёнида 31 нафар фуқаро ўз уйларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун муҳокама қилинди.
Ёнғин ёки бошқа фавқулодда ҳолатларда тезкор хизмат автомобилларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилувчи, фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан ўрнатилган иккита сунъий тўсиқ олиб ташланди. Аҳолига ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тарғиб этувчи эслатма ва йўриқномалар тарқатилди.
Умид ХУРРАМОВ,
Қумқўрғон тумани ЁХБ инспектори

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Суратларга эътибор беринг-а! Бу айни кунларда, пойтахтимиз — Тошкент шаҳрининг аҳоли гавжум маҳаллаларидан бирида олинган....
01 янв 1970
Жиззах вилоятида истиқомат қилаётган алоҳида тарбияга муҳтож оила фарзандлари, ички ишлар профилактик ҳисобида турувчи вояга етмаганлар ҳамда фаол ...
01 янв 1970
Мамлакатимизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. ...
01 янв 1970
хорижда олий таълим олиб қайтган юртдошларимизнинг ўз билим ва салоҳиятини соҳалар тараққиёти учун татбиқ этишига кенг йўл очилди...