Шатранж майдонида пешқадам

/
Ўзбекистон болалари ҳеч кимдан кам эмас, деб доим таъкидлаб келамиз. Тўғри, кимгадир бу сўзлар баландпарвоз туюлиши мумкин. Аммо бу юзаки айтилган гаплар эмас. Юртимиз ёшлари интеллект жиҳатидан бошқа мамлакатлар вакилларидан баланд бўлса баландки, асло паст эмас. Бу таълим, санъат ва спорт соҳаларида яққол намоён бўлиб келаётир.
Жумладан, ақл гимнастикаси — шахматда 6-10 ёшдаги фарзандларимиз томонидан қайд этилаётган юқори натижаларга дунё спорт шинавандалари ҳавас билан қарайди. Мактаб ўқувчиларининг халқаро ареналарда кўрсатаётган юксак натижаларини, ҳаттоки, профессионал шахматчилар ҳам камдан-кам қайд этади.
Осиё қитъасида ўн йилдан буён жажжи ўзбек болалари шоҳсупани ҳеч кимга бермай келаётгани ўз-ўзидан қўлга киритилаётган натижа эмас. Куни кеча улар яна бир нуфузли мусобақада қатор совринларни қўлга киритиб, юртимиз болаларининг салоҳиятини яна бир карра дунёга кўз-кўз қилишди. Жорий йилнинг 1-10 апрель кунлари Таиланднинг Чаингмай шаҳрида шахмат бўйича 8, 10, 12, 14, 16 ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилди. Турнирда Осиёнинг 26 давлатидан 571 нафар спортчи иштирок этди. Шахматчилар стандарт, рапид, блиц йўналишлари бўйича беллашдилар.
Чемпионатнинг якуний натижаларига кўра, вакилларимиздан Абдумалик Абдусалимов 16 ёшгача бўлган болалар ўртасида икки йўналишда, олтин ва кумуш медалини қўлга киритди. 12 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги баҳсларда Умида Омонова блиц йўналишида барча тенгдошларини мағлуб этиб, 9 имкониятдан 7,5 очко жамғариб олтин медаль, стандарт йўналишида эса бронза медаль билан тақдирланди. Одина Олимова эса 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ўтказилган беллашувларда иккинчи натижани кўрсатиб, чемпионатнинг кумуш медалини қўлга киритди.
Ж.ХЎЖАҚУЛОВ

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
“Соғлом бола — юрт таянчи” шиори остида болалар ва ўсмирлар ўртасида бокс бўйича вилоят очиқ турнири ўтказилди....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгашидаги фахрий сафдошимиз Шуҳратбек Ибрагимов нуронийлар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилаё...
01 янв 1970
Пойтахтимизда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида август-сентябрь ойларида бўладиган ХХХI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган...
01 янв 1970
Юртимизда амалга ошрилган улкан бунёдкорлик ишлари натижасида шаҳарларимизда нуфузли тадбир ва мусобақаларни ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар ярат...