Партия лойиҳаси амалда

/
Мамлакатимизда мактабгача таълим сифатини ошириш, болаларни мактабга сифатли тайёрлашни тубдан яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Болалар боғчаларида 5-6 ёшдаги болаларни мактаб таълимига тайёрлаш борасида зарур шароитлар яратиб берилмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Мактабгача таълим — кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида партия депутатлари ва фаоллардан иборат ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудлардаги мактабгача таълим муассасалари фаолияти, болалар боғчаларидаги шарт-шароитлар ўрганилмоқда, аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Бу борада Қорақалпоғистон Республикасидаги сафдошларимиз ҳам мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор ишларни амалга оширмоқда.
Жумладан, ушбу масканларда қурилиш-таъмирлаш ишларини сифат жиҳатдан яхшилаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, таълим-тарбия ишларини яхшилаш мақсадида малакали педагог ва махсус мутахассисларни жалб этиш каби масалалар ишчи гуруҳлари аъзоларининг диққат марказида бўлмоқда. Маълумки, ҳудудда жорий йилнинг ўзида тегишли дастур асосида 6 та боғчада янги қурилиш, 27 та боғчани реконструкциялаш, 18 та боғчада йирик таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек, давлат-хусусий шериклиги асосида 179 та болалар боғчасини янгидан ташкил қилиш белгиланган.
Амударё туман партия кенгашидаги ишчи гуруҳи томонидан МТМларда ўтказилган ўрганишлар натижалари халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясида муҳокама этилди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда Амударё туманида 3-6 ёшгача бўлган болалар сони 15014 нафарни ташкил қилади, мавжуд МТМларда жами 164 та гуруҳ бўлиб, унда 3867 нафар кичкинтойлар тарбияланмоқда. Шундан 23 та мактабгача таълим муассасасида қисқа муддатли гуруҳлар ҳам ташкил килинган, бу гуруҳларда жами 925 нафар бола қамраб олинган. Бу кўрсаткич мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг МТМларга қамраб олинишининг 25,8 фоизини ташкил қилади. Тумандаги 37 та МТМдан 16 таси мослаштирилган биноларда, 21 таси замонавий биноларда жойлашган, 15 та МТМ нинг филиаллари ҳам мавжуд, филиал бинолари ҳозирги кунда таъмирталаб ҳолатда эканлиги аниқланди.
Жорий йилда туманда давлат-хусусий шериклиги асосида 10 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил қилинмоқда, мазкур боғчалар жами 750 ўринга мўлжалланганини қайд этиш жоиз.
Тумандаги 12, 13, 27, 28-сонли мактабгача таълим муассасалари биноларининг бир қисмида фаолият кўрсатаётган маҳалла фуқаролар йиғинларини бошқа биноларга ўтказиш, 7, 9, 31, 42-сонли мактабгача таълим муассасаларида таъмирлаш ишларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини назоратга олиш ҳамда малакали кадрлар билан таъминлашга доир масалалар ўз ечимини кутмоқда.
Мажлис иштирокчиларининг атрофлича муҳокамаларидан сўнг қабул қилинган сессия қарорида ушбу муаммоларни ҳал этишга доир аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Сессия қарорининг ижроси депутатлар томонидан назорат қилиб борилади.
Айшолпан ЎРАЗИМБЕТОВА,
Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши матбуот котиби  

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистон халқ артисти, “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденл...
01 янв 1970
Булунғур туманидаги “Сайилтепа” маҳалласида яшовчи олий маълумотли ёш педагог Нилуфар Қўнарова ташкилотма-ташкилот қатнаб узоқ вақт иш ...
01 янв 1970
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Хоразм вилоятида “Тинчлик, фаровонлик ва тараққи...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ҳудудий ва бошланғич партия ташкилотлари етакчилари ҳам муҳим роль ўйнамоқда....