Одам савдосидан эҳтиёт бўлинг!

/
Одам савдоси бугунги кунда дунё халқларини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан бирига айланди. У инсонларнинг осойишта ҳаёти, ҳуқуқлари, қадр-қиммати ва келажагига таҳдид солмоқда.
Статистик маълумотларга кўра, ҳар йили дунё бўйича 3 миллионга яқин киши ушбу мудҳиш жиноятнинг қурбонига айланмоқда, уларнинг 80-90 фоизини аёллар ва болалар ташкил этмоқда. Одам савдосидан олинаётган даромад гиёҳвандлик воситалари ва ноқонуний қурол-яроғ савдосидан кейин учинчи ўринни эгаллайди. Бу маълумотлар яқинда тошкент Темир йўл муҳандислари институтида ўтказилган тадбирда соҳа мутахассислари томонидан айтилди.
— Тадқиқотларга кўра, фирибгар қўлига тушган ва одам савдоси қурбонига айланган шахсларнинг аксарияти уларга нисбатан жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлишидан чўчишса, қайсидир маънода ийманишса, уларнинг бир қисми ўзининг хорижга ноқонуний чиққанлиги фош бўлишидан қўрқади. Шунинг учун ҳам бундай жиноят қурбонларининг кўпчилиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилмайди. Бу эса одам савдоси билан шуғулланган кимсаларнинг жавобгарликдан қутилиб қолишига олиб келади ва натижада улар томонидан ўзларининг қабиҳ ишларини давом эттиришга имкон яратиб бермоқда, — деди Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси Толибжон Каримов. — Одам савдосига қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа тегишли идоралар томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар камлик қилади. Авваламбор, бу масалага маҳалла фуқаролар йиғинлари ва фуқароларнинг ўзлари жиддий эътибор қаратишлари лозим.
Тадбирда сўзга чиққанлар кўп пул топаман деб чет элга бориб, қулга айланиб қолаётганларнинг аксарияти ноқонуний йўллар билан хорижга чиқаётганлар эканини қайд этишди. Ўз навбатида, чет элга бориб ишламоқчи бўлган фуқароларимиз ўз мақсадларини қонун доирасида амалга оширишлари учун мамлакатимизда барча имконият яратилганини таъкидлашди.
Қаҳрамон ЖЎРАЕВ,
Тошкент темир йўл муҳандислари институти талабаси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига
01 янв 1970
Қонун устуворлиги таъминланган жамиятда тараққиёт бардавом бўлади.
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг мурожаатларини ўрганиш ва мав...
01 янв 1970
Мамлакатимизда фуқароларга ўз даромадларини кўпайтириш, уларни эркин тасарруф этиш учун барча имконият ва шарт-шароитлар яратилган. ...