Халқ вакилларига ишончим ортди

/
Мамлакатимизда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратишга доимий эътибор қаратиб келинмоқда. Мен ҳам ана шундай имкониятлардан фойдаланиб, 2017 йилнинг январь ойида қишлоғимизда мебель ишлаб чиқариш цехини ташкил қилган эдим. Тадбиркорлик фаолиятимни кенгайтириш учун тижорат банкларидан бирига кредит олишни сўраб мурожаат қилдим.
Аммо турли сабаб ва баҳоналар билан мазкур сармояни қўлга киритишда қийинчиликка дуч келдим. Ушбу масалани ўзимнинг саъй-ҳаракатим билан ҳал қила олмаслигимга кўзим етгач, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Жамшид Пирматовга мурожаат қилдим. 10 ой давомида ҳал бўлмаган масала депутатнинг амалий ёрдами билан беш кунда ўз ечимини топди. Банкдан 100 миллион сўм миқдоридаги кредитни олиб, бизнес режамни амалга оширишга эришдим. Бунинг натижасида қўшимча иккита иш ўрни яратдим.
Очиғи, шу вақтгача бу каби масалаларни депутатлар ҳал қила олишига унчалик ишонмаганим ёки уларнинг ваколатини чуқур англамаганим учунми, бирор маротаба депутатга мурожаат қилиб кўрмаган эдим. Энди ишондимки, Президентимиз бежиз жамиятдаги жуда кўплаб муаммоларнинг ечимини айнан депутатлар билан боғламаётган экан.
Шу боис, мен ҳам сайловчи, ҳам бир чекка қишлоқда фаолият юритаётган фермер ва тадбиркор сифатида мурожаатимга бефарқ бўлмасдан, менга амалий ёрдам берган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жамшид Пирматовга ўз миннатдорлигимни билдираман. Халқ учун жон куйдирадиган ана шундай депутатларимиз бор экан, жойлардаги масалалар ижобий ечим топиб, Ватанимиз тараққий этаверади.
Сайфиддин ИСЛОМОВ,
Китоб туманидаги “Сайфиддин Рашидович” фермер хўжалиги раҳбари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бундан 23 йил муқаддам менинг зиммамга ғоят масъулиятли ва шарафли вазифа юклатилганлигини ҳозиргача чуқур қониқиш билан эслайман....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Миробод туман кенгаши ҳамкорлигида “Ўзбекистон темир й...
01 янв 1970
Пойтахтимизда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан сиёсий форум бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг янги лойиҳаси – “Партия патронажи” тобора  кенг қамровли аҳамият касб этиб бормоқда....