Оилада ҳам, жамиятда ҳам фаол

/
Шаҳрисабз туманидаги Мираки шаҳарчаси маданият уйида Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ўтказиб келинаётган “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг Қашқадарё вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Мақсуда Мустафоева, вилоят партия кенгаши раиси Рўйиддин Раупов ва бошқалар жамият ҳаётида, барча соҳаларда хотин-қизларнинг роли ортиб бораётганини таъкидладилар.
Вилоят партия ташкилоти томонидан ҳам кейинги йилларда хотин-қизларнинг етакчилик қобилиятларини намоён этишига кўмаклашиш, истеъдод эгаларини кашф этиш мақсадида бир қатор тадбирлар, кўрик-танловлар ташкил этилаяпти.
“Адолатли қайнона” танловининг шаҳар ва туман босқичлари ғолиблари беллашган ушбу тадбирда ҳар бир иштирокчи оила, маҳалла ҳаётидаги ибратли ишлари, ўз меҳнат фаолиятида эришган ютуқларини намойиш эта олди. Шунингдек, иштирокчилар фарзандлар тарбияси, уларнинг дунёқарашини оилада тўғри шакллантириш омиллари, инсон камолотида миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрни ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Жумладан, Шаҳрисабз тумани қатнашчиси Шоҳида Мансурова ўзи истиқомат қилаётган маҳалласидаги ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот ишларидаги фаоллигини аниқ ҳаётий мисоллар орқали кўрсата олган бўлса, Китоб туманидан иштирок этган Махфират Халилова оила тўғрисидаги миллий қонунчиликдан, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаолиятидан яхши хабардорлиги, жамият ҳаётида фаол қатнашишга интилишини ўз чиқишида акс эттира олди.
Якуний натижаларга кўра Яккабоғ туманидан Дилфуза Суюнова танловнинг республика босқичига йўлланма олди, шаҳрисабзлик Шоҳида Мансурова, Китоб туманидан иштирок этган Махфират Халилова 2-3-ўринларга сазовор бўлишди.
Ғолибларга диплом ва совғалар тақдим қилинди.
Комил САХАТОВ,
Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат”  социал-демократик партияси Хоразм вилоят кенгашида депутатлар йиғилиши бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари ...
01 янв 1970
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта ташаббус бугун ёшлар ҳаётига янги мазмун олиб кирмоқда....
01 янв 1970
Айни кунларда наманганлик партиядошларимиз Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ўтказилаётган тадбирларда фаол қатнашмоқдалар....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят кенгаши томонидан давра суҳбати бўлди....