Адолат билимдонлари фаол ва иқтидорли ёшлар

/
Ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини ошириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилаётган “Адолат билимдони” кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичлари бўлиб ўтмоқда.
Кегейли туманидаги Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида мазкур кўрик-танловнинг туман босқичи кўтаринки руҳда ўтказилди. Унда танлов иштирокчилари таништирув, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар, уй вазифаси каби белгиланган шартларда билим ва маҳоратини намоён этишди.
Беллашув давомида нотиқлик маҳорати ҳамда сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотлар борасида кўпроқ билимга эга эканини кўрсата олган Қурилиш ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Гулайим Тилевбаева 1-ўриннни эгаллаб, танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок этиш имконини қўлга киритди. Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Зинайда Сейтахметова, “Қазанкеткен” қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Алпамис Жумамуратов 2-, 3-ўринларга сазовор бўлишди.
Иштирокчиларга туман партия кенгаши томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
“Адолат билимдони” танлови ҳудуддаги шаҳар ва туманларда давом этмоқда.
Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА,
Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
ДОНОРЛИК АКЦИЯСИ: 548 нафар кўнгилли 138,3 литр қон топширди Аввал хабар берганимиздек, жорий йил юртимизда карантин чоралари қатъий бе...
01 янв 1970
Бахтиёр она ҳайкали пойини чулғаган гуллар, келажак авлод вакиллари ўқиган шеърлар муқаддас Ватанимиз, халқимизга меҳру садоқатимизнинг ифодасига а...
01 янв 1970
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида дастурий вазифаларимизнинг халқчил аҳамияти янада яққолроқ намоён бўлмоқда....
01 янв 1970
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Хоразм вилоятида “Тинчлик, фаровонлик ва тараққи...