Республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари сессияда муҳокама этилди

/
Жорий йилнинг январь ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, бу ерда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ишламаётган объектлар фаолиятини қайта тиклаш, янги корхоналар ташкил қилиш, тадбиркорлик ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш ҳисобидан одамларга даромад манбаи яратиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратган эди.
Шу мақсадда Ангор туманида ҳам ўтган вақт давомида муайян ишлар қилинди. Барча инфратузилмалар яхшиланмоқда. Бўш ётган майдон ва иншоотлар инвентаризациядан ўтказилиб, халққа наф келтиришга аҳд қилган тадбиркорлик субъектларига фойдаланишга берилмоқда. Бу эса ҳудудни обод этиш, одамларнинг фойдали меҳнат билан банд бўлишига, тадбиркорнинг ҳам, аҳолининг ҳам даромади ортиб, туман иқтисодиётини ривожлантиришга туртки бўлмоқда. Шунга қарамасдан ҳали ишга солинмаган имкониятлар, ечимини кутаётган муаммолар ҳам талайгина.
Таъкидлаш жоизки, ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва аҳолини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан республика ишчи гуруҳи томонидан Ангор, Бойсун, Қизириқ туманларида олиб борилган ўрганишлар натижаси халқ депутатлари туман Кенгашларининг сессиясида муҳокама қилинди. Сессияларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров иштирок этди.
Сессияда республика ишчи гуруҳи аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Ангор туманида танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда қайд этилганидек, бугун мамлакатимизни ҳар жиҳатдан ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун имкониятларни янада кенгайтириш орқали янги иш ўринлари яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, пировардида оддий одамлар турмуш фаровонлигини яхшилаш кун тартибидаги муҳим вазифалардан бирига айланган.
Аҳоли бандлигини таъминлаш, оилаларнинг доимий даромад манбаига эга бўлиши, фуқароларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасидаги ишлар ҳолати муҳокамалар марказидаги масалалардан бири бўлди.
Сессияда туманда коммунал хизмат кўрсатиш, жумладан, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш хусусида ҳам сўз юритилди. Қиш мавсуми олдидан коммунал масалаларни ҳал қилишга доир ишларни сифатли якунлаш, аҳолини ёқилғи маҳсулотлари, жумладан, кўмир билан таъминлаш, энг муҳими, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, тўлов маданиятини юксалтириш кабилар долзарб аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Республика ишчи гуруҳининг Бойсун туманидаги ўрганишлари халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясида муҳокама этилди. Жумладан, иқтисодиётга инвестицияларни жалб этиш, кичик саноат зоналари фаолиятини самарали йўлга қўйиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Молия ва банк хизматларини замонавий шаффоф тизим асосида йўлга қўйиш орқали хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес ривожига кенг йўл очиш барча мақсадларга эришишнинг муҳим омилларидан эканлиги аён, аммо бу борада ҳали қилинадиган ишлар кўп.
Албатта, туманни замон талабларига мос тараққий эттиришда ҳал қилувчи куч бўлган ёшларнинг беқиёс имкониятларини эзгу мақсадлар рўёбига тўлиқ сафарбар этиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Шу билан бирга, ҳудудда йиллар давомида тўпланиб қолган таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва маданият соҳаларидаги муаммолар ечимига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги айтиб ўтилди.
Аксарият маҳаллаларда аҳоли учун иш ўринлари етишмаслиги, коммунал хизматлар сифати пастлиги, йўлларнинг носозлиги, қонунга хилоф қурилишларга йўл қўйилганлиги ташвишланарли ҳолатлар сифатида тилга олинди. Шунингдек, айрим фуқароларнинг атроф-муҳитга зарар етказаётгани, хусусан, сувларни булғаш ва ифлослантириш ҳолатлари содир этилаётганлиги кенг жамоатчиликда жиддий ташвиш уйғотмоқда.
Сессия ишида коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт ва капитал қурилиш соҳаларида йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб берилди.
Мажлисда “Обод қишлоқ” дастури доирасидаги вазифалар ижросини таъминлашга ҳисса қўшиш вакиллик органлари фаолиятининг ҳам устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди. “Обод қишлоқ” дастури бўйича Бойсун туманида амалга оширилган ишлар таҳлили ҳам иштирокчиларнинг диққат марказида бўлди.
Шунингдек, республика ишчи гуруҳининг Қизириқ туманида олиб борган ўрганишлари ҳам халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясида кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар жойига чиқиб, таҳлилий ўрганилганда бир қатор камчиликлар аниқланди. Хусусан, туманда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, инвестициявий муҳитни яхшилаш, бўш ётган бино ва иншоотлар, қаровсиз майдонлар, фойдаланилмаётган объектлар борасидаги ишлар мажлисда танқидий кўриб чиқилди.
Мазкур сессияларда қабул қилинган қарорлар ижроси юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди.
Гулшод ТУРСОАТОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам юртимизда олиб борилаётган ислоҳотл...
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизнинг яқин беш йилликдаги аниқ истиқболини белгилаб, тараққи...
01 янв 1970
Қариганда айрим кишилар кексалик гаштини сураман деб ўзларидан ортмай, уйдаги икир-чикирлардан бўшамай қолади....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга ҳисса қўшиб келмоқда. ...