Фахрийлар кенгаши тузилди

/
Юртимизда ёши улуғ инсонлар, меҳнат фахрийларига алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб келинади. Уларнинг ҳаётий тажрибаларидан сабоқ олиш келажагимиз эгалари бўлмиш ёшларимизнинг порлоқ келажагини таъминлашга хизмат қилади. Дарҳақиқат, ёшлар Ватанимиз келажагининг эгалари, ёши улуғ фахрийлар эса бугунги осуда, фаровон ва тинч ҳаёт кечиришимизга бевосита хизматлари сингган мўътабар инсонлардир.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси “Ислоҳот — ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” тамойилига амал қилган ҳолда мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилиш жараёнларида фаол иштирок этишни устувор вазифаларидан бири деб билади. Хусусан, партия томонидан кекса авлод вакилларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларга ғамхўрлик қилиш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида кекса ёшдаги фуқароларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлигини янада ошириш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўла ҳуқуқли иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, катта авлоднинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини ошириш мақсадида бир қатор вазифалар белгиланган.
Маълумки, ушбу фармон ижроси доирасида бир қатор давлат органлари ва жамоат ташкилотларида Фахрийлар кенгашлари тузилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Фахрийлар кенгашини ташкил этишдан мақсад партия фахрийларининг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишида, партия томонидан жойларда ташкил этилаётган оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказилишига кўмаклашишдан иборат. Ўзбекистон “Адолат” СДП тизимида узоқ йиллар мобайнида фаолият юритган ёки ҳозирда ҳам иш олиб бораётган устоз сафдошларимиз, шунингдек, давлат бошқаруви вакиллик органларида ишлаш тажрибасига эга бўлган, собиқ ёки амалдаги депутатлар таркибидан иборат партия Фахрийлар кенгашининг низомида партиямиз фаолиятини янада юксалтиришда фахрийларнинг кўп йиллик меҳнат ва ҳаётий тажрибаларидан фойдаланиш, партия тизимида “Устоз — шогирд” анъанасини шакллантириш хусусида алоҳида қайд этилган.
Яқинда партия Фахрийлар кенгашининг биринчи умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирни партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари А.Рахмонов очиб берди.
Таъкидланганидек, партия фахрийларини эъзозлаш, уларга зарур моддий, маънавий, тиббий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, партия аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш партия Фахрийлар кенгашининг вазифалари сирасига киради.
Мажлисда ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Умумий йиғилиш қарорига мувофиқ халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Камолжон Шодиметов Ўзбекистон “Адолат” СДП Фахрийлар кенгаши раҳбари этиб сайланди. Шунингдек, Фахрийлар кенгаши фаолиятини мувофиқлаштириб борувчи Бошқарув аъзолари рўйхати ҳам тасдиқланди.
Йиғилишда партия Фахрийлар кенгашининг келгуси фаолиятига доир бир қатор вазифалар белгилаб олинди.
Гулнисо САИДОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий аппарати етакчи мутахассиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Урганч шаҳридаги Туризм ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида “Адолат билимдони” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди....
01 янв 1970
Инсон бахтли яшаш учун дунёга келади. Халқимиз бу саодатни, аввало, оиласи, эл-юрт тинчлигида, турмуши фаровонлигида кўради....
01 янв 1970
Инсон хотираси муқаддас, қадр-қиммати азиз ва мукаррам. Мамлакатимизда кенг нишонланаётган Хотира ва Қадрлаш куни мазмун-моҳиятида ҳам ана шундай э...
01 янв 1970
Бу йилги Халқаро хотин-қизлар куни байрами андижонлик сафдошимиз, Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали талабаси Гавҳарой Усмонхўжаева ...