МФЙ биноси қачон битказилади?

/
Ўзбекистон “Адолат” СДП Урганч шаҳар кенгашидаги партия фаоллари ҳамда ҳамкор ташкилот вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳининг ўрганишлари натижасида шаҳардаги “Ашхобод” маҳалласида хайрли ишлар амалга ошди.
Учрашувда маҳалла аҳли “Ашхобод” МФЙ биноси деярли яроқсиз ҳолда эканлиги, унинг олд қисми бир неча бор таъмирланганига қарамасдан ёғингарчилик бўлди дегунча эски ҳолатига қайтиши, МФЙ учун янги бино қурилиши тўхтаб қолганини таъкидлашди.
Ишчи гуруҳ ўрганишларида МФЙ учун қурилиши мўлжалланган янги бино эътиборсиз қолиб, ташландиқ жойга айланиб бораётгани маълум бўлди. Бу масала хусусида Урганч шаҳар ҳокими номига депутатлик сўрови киритилиб, ушбу масалада депутатлик назорати ўрнатилди.
Маҳаллада яшовчи Саодатжон Сеъдамутова қизи Умида Асламова 2-гуруҳ ногирони эканлиги, ҳар олти ойда катта миқдордаги маблағ эвазига муолажа олиши лозимлиги боис моддий томондан қийналаётгани, яна бир қизи иш тополмаётганлиги ҳақида баён этди. Ишчи гуруҳ аъзолари фуқарога моддий ёрдам бериш масаласида МФЙ фаоллари билан келишиб, шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари номига депутатлик сўрови чиқаришди.
Олдинги учрашувлардан бирида “Ашхобод” маҳалла аҳолиси ҳудуднинг шаҳар марказига туташ қисмидан ўтувчи темир йўл устига қурилган катта кўприкнинг устки қисми ёпилмагани боис ноқулайликлар пайдо бўлаётганидан шикоят қилишган эди. Депутат Данохон Олимованинг Хоразм вилоят темир йўл вокзали раҳбари номига киритган депутатлик сўрови натижасида муаммо ижобий ечим топди.
— Неча йиллардан буён қишнинг қор-қировли, баҳорнинг ёмғирли кунларида кўприкдан ўтганимда кўнглимда хавотир пайдо бўлар эди. Очиғини айтсам, бир неча марта сирпаниб кетиб, оёқ-қўлим лат еган, — дейди маҳаллада истиқомат қилувчи Отаназар ота Юсупов. — Маҳалладошларимнинг кўпчилиги бу муаммодан азият чекканлиги рост. Депутат Данохон Олимова бизни бу қийинчиликдан халос бўлишимизга кўмаклашди. Кўприкнинг устки қисми ёпилди.
Маҳалла аҳли хайрли ишлар учун партия депутатларидан мамнун бўлишди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Хоразм вилояти кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Маълумки, ҳар бир сиёсий партиянинг фаолияти ҳақида сўз борар экан, энг аввало, фуқаролар унинг депутатлари олиб бораётган ишларга қараб баҳо берад...
01 янв 1970
Жорий йил ҳар ойнинг биринчи ўн кунлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда сенаторларнинг жойларда фуқаролар билан бўлиб ўтаётган ...
01 янв 1970
Андижон туманидаги “Боғишамол” болалар оромгоҳида Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаоллари ушбу масканда дам...
01 янв 1970
Бухоро шаҳрида “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. ...