Маърифат ва тарбия маскани

/
Мактабгача таълим тизими ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашнинг муҳим босқичидир. Бугунги кунда ушбу тизимни тубдан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилиб, шу мақсадда Президентимизнинг бир қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди.
Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни фаолиятимизга татбиқ этиш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор тумани “Чарос” номли 246-ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасамизда ҳам муайян ишлар қилинмоқда.
Ихтисослаштирилган боғчамизда болаларни ижтимоий, шахсий, ҳиссий, нутқий, математик, физио-психологик, жисмоний ва ижодий ривожлантириш бўйича таълим дастурлари асосида таълим-тарбия бериб келинмоқда. Болаларни бадиий адабиётга қизиқтириш, оилада китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида МТМ-оила-мактаб-маҳалла ҳамкорлигини ривожлантириш диққат марказида бўлмоқда.
Шунингдек, муассасамизда болаларни китобга ошно этиш, педагогларни зарур бадиий, илмий-услубий адабиётлар билан таъминлаш мақсадида кичик кутубхоналар ташкил этилди. Боғчамизнинг тажрибали педагог тарбиячи, логопедлари янги дастурлар асосида тарбияланувчиларга сабоқ бериб келмокдалар. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасамизда мутахассис тарбиячилар замонавий педагогик технологияларни ўзлаштирган ҳолда болажонлар билан машғулотлар олиб боришмоқда. Тезроқ улғайишни, ҳамма нарсани билишни истаган болажонларнинг ҳар куни қувончларга бой бўлиб, улар билимга ошно бўлиб улғайишмоқда.
Гулшода ҲАМИДОВА,
246-ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси раҳбари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бугунги кунда дунё мафкуравий майдонларида ғоявий курашлар кучайиб бормоқда.
01 янв 1970
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишла...
01 янв 1970
Республикамизда кейинги йилларда илм-фан соҳасини ривожлантиришга, илмий технологик янгиликларни яратишга, инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ этишга...
01 янв 1970
Таклифим — бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа пулини тайинлаш ва тўлаш тартиби қайта кўриб чиқилса, мақсадга мувофиқ ...