Фаолиятга танқидий ёндашилди

/
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда 15 мингдан ортиқ сафдошларимизни бирлаштирган вилоят партия кенгаши фаолиятида кейинги вақтда қатор камчиликлар кузатилмоқда. Сафимизга янги аъзоларни жалб этиш, партия лойиҳалари ижросини таъминлаш, ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик номидан иш олиб бориш талаб даражасида эмас. Вилоятдаги ҳокимият вакиллик органларида фаолият юритаётган партия депутатлари фаолиятида ҳам ташаббускорлик етишмаяпти. Партия депутатлик гуруҳлари фаолиятини жонлантириш зарур.
Яна бир оғриқли масала кадрлар қўнимсизлиги, дейиш мумкин. Туман партия кенгашлари раисларининг тез-тез алмашинуви “адолатчилар”нинг ҳудуддаги мавқеини мустаҳкамлашга халақит бераётган омиллар сирасига киради. Шу боис бу масалага эътибор билан қараш, кадрларнинг малакасини ошириш ва масъулиятини кучайтириш мақсадга мувофиқдир.
Пленумда вилоят партия кенгаши раиси Тоҳиржон Шоввозов ўз аризасига асосан лавозимидан озод қилинди. Андижон давлат тиббиёт институти ректори Мадамин Мадазимов бир овоздан вилоят партия кенгаши раиси лавозимига сайланди.
Анжуман иштирокчилари танқидий фикрлардан хулоса чиқарган ҳолда ташаббускорлик руҳида иш олиб боришга келишиб олишди. Партия депутатлик гуруҳлари билан ҳамжиҳатликда ишлашга доир режа ишлаб чиқилди.
Пленумда партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов иштирок этди.
Акбаржон НАЗАРОВ,
Андижон вилояти кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан қатор тадбирлар ва акциялар ўтказиб келинмоқда....
01 янв 1970
Ўзбекистон  “Адолат” социал-демократик партиясидан  халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашига сайланган депутат Улуғбек Қурязо...
01 янв 1970
ДОНОРЛИК АКЦИЯСИ: 548 нафар кўнгилли 138,3 литр қон топширди Аввал хабар берганимиздек, жорий йил юртимизда карантин чоралари қатъий бе...
01 янв 1970
Аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар ва ислоҳотлар самарадорлигининг муҳим шарт...