Осуда ҳаёт қадрига етайлик

/
Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашишга ҳисса қўшганлар, урушда ҳалок бўлганларнинг хотирасига эҳтиром кўрсатиш ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, бугун сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш мақсадида уруш қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, кексалар истиқомат қилувчи хонадонларга ташриф буюрилиб, улар ҳолидан хабар олинмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши ташаббуси билан ҳам бир қатор тадбирлар ташкил этилди.
Жумладан, халқ депутатлари Тайлоқ туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари бугунги тинч ва осуда кунлар, Ватан озодлиги, юрт тинчлиги йўлида жон олиб жон берган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, ҳозирда умргузаронлик қилаётган уруш фахрийларига эъзоз ва ҳурмат кўрсатиш мақсадида Асрор бобо Истамов хонадонида бўлишди. Асрор бобо ибратли ҳаёт йўли ҳақида сўзлаб берди, эзгу тилаклар билдирди. Учрашувда уруш фахрийсига эсдалик совғалари тақдим этилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Булунғур туман кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти ташаббуси билан сафдошларимиз ва ёшлар “Ниёзмат” маҳалла фуқаролари йиғинида истиқомат қилувчи уруш фахрийси Ўрозали бобо Пирманов хонадонига ташриф буюрди.
Суҳбат чоғида Ўрозали бобо ўқувчи ёшларга Иккинчи жаҳон уруши хотираларини ҳикоя қилиб берди.
Бу каби учрашувлар барча туман ва шаҳар партия кенгашлари томонидан ташкил этилмоқда.
Лола САЙИДОВА,
Самарқанд вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Албатта, қишлоқ хўжалигидаги долзарб масалалар ечими, сув манбаларидан тежамкорлик билан фойдаланиш пировардида халқимиз фаровонлигини таъминлашга ...
01 янв 1970
Аввало, шуни айтиш керакки, Шўрчи тумани Сурхондарё вилоятининг чекка, тоғолди ҳудудларидан бири, бу ерда 200 мингдан ортиқ киши истиқомат қилади.&...
01 янв 1970
Бугунги давр олдимизга қўяётган янги вазифалар партиянинг сиёсий куч сифатида мавқеини янада мустаҳкамлаш, хусусан, партия депутатларининг ташаббус...
01 янв 1970
Инсон дунёқарашининг шаклланиши, билимга қизиқиши болаликдан бошланади.