Талаба 5 йил ўқиса?..

/
Партиямизнинг иккала дастури лойиҳаларида ҳам айрим бандлар эътиборимни тортди. Уларнинг айримларида аниқлик етишмайди, партия зиммасига жиддий вазифалар юкламайдиган умумий гаплар кўп. Дастур қисқа ва лўнда бўлиши, ҳар бир ўринда аниқ вазифа ҳамда уни амалга ошириш механизми кўрсатилиши керак. Эскирган усулда дастур ёзиш билан эса ўз мақсадларимизга сайловчини ишонтириш у ёқда турсин, қизиқтириб ҳам бўлмайди.
Шу боис дастурларимиз лойиҳаларини замон талабларига жавоб бера оладиган даражада такомиллаштириш, ҳаётий мазмун бағишлаш учун ҳар бир партиядошимиз ҳисса қўшиши лозим. Хусусан, таълим йўналишида партия ўз олдига кўпроқ аниқ вазифаларни белгилаб олса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Урганч давлат университетини 2018-2019 ўқув йилида 1500 нафардан ортиқ битирувчилар тугатган бўлса, 2019-2020 ўқув йили учун магистратурага жами 138 нафар талаба қабул қилишга квота ажратилган. Гарчи битирувчиларнинг атиги 10 фоизи қамраб олинадигандай кўринса ҳам олдинги йилларда бакалавриатни тугатган ёшлар магистратурага ҳужжат топширишини инобатга олсак, битирувчилар учун бу кўрсаткич 2 фоизга етмаслигини англаймиз.
Маълумки, бакалаврлар магистратура курсини ўқимасдан туриб илмий иш билан шуғуллана олмайди. Квоталар эса ҳаддан ташқари кам. Буни қандай ҳал қилиш мумкин? Бизнингча, МДҲга аъзо бўлган қатор давлатлардаги каби олий ўқув юртига ҳужжат топшириш чоғида абитуриентларга бакалавр ёки мутахассис бўлишни танлаш ҳуқуқи берилиши лозим. Бакалавр 4 йил, мутахассис 5 йил ўқиши ва мутахассис ўқишни тугатгач, бевосита илмий иш билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Бундай имконият яратилиши республикамиз илмий салоҳиятини оширишга хизмат қилади, албатта.
Яна бир таклиф стипендия миқдори билан боғлиқ. Талабаларни стипендия бўйича дифференциациялаш (баҳога кўра стипендия тайинлаш) олий таълимда коррупциянинг асосий сабабларидан бири бўлиб келмоқда, дейиш мумкин. Шунинг учун талабаларга ўртача бир хил стипендия тайинлаш айни муддаодир. Шу орқали стипендия масаласида коррупция ҳолатлари ўз-ўзидан барҳам топади. Шунингдек, агар амалдаги стипендия турларининг ўртача миқдори олинса, у ҳолда контракт тўлови миқдори ҳам маълум даражада камаяди.
Инновацион ривожланиш тарафдори сифатида партия ушбу масалаларни кўтариб чиқиши ва ҳал этишга эришмоғи шарт.
Икром АБДУЛЛАЕВ,
Хоразм Маъмун
академияси раиси 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Таҳлиллар эса, ўз ҳуқуқини ҳимоя қила олмаётган, ажрашиш туфайли кўчада қолаётган аёллар сони тобора ортиб бораётганини кўрсатмоқда....
01 янв 1970
Азиз ўқувчи, газетамизнинг бугунги сонидан бошлаб янги рукнимиз остида ҳафта давомида одамлар орасида шов-шувга сабаб бўлган, эл орасида энг кўп му...
01 янв 1970
Бугунги кунда халқаро спорт мусобақаларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юксак натижаларга эришаётган юртдошларимиздан беҳад фахрланам...
01 янв 1970
Ҳаётда барча соҳалар каби савдо-сотиқда ҳам, аввало, ҳалол, тўғрисўз ва виждонан фаолият юритиш талаб этилади. ...