Доимо эъзозга лойиқ

/
Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига
Доимо эъзозга лойиқ
 
“Ўткан кунлар” асари қаҳрамонларининг ўзаро муомаласида, уларнинг ҳатто фарзандларини ҳам “сиз”лаб гапириши мисолида ота-боболаримизнинг оила маънавиятига қанчалик катта эътибор берганликларни кўришимиз мумкин.
 
Ўзбек йигит-қизларининг гўзал одоби, чексиз андишаси, катта-кичик, узоқ-яқин кишиларнинг ўзаро муомала-муносабатларидаги юксак маданиятини ёзувчи моҳирлик билан тасвирлайди. Қизиғи шундаки, ёзувчи бирор ўринда миллатни мақтамайди, лекин қаҳрамонлар тутумини, одамларнинг ўзаро муносабатларини шундай кўрсатадики, хал­қимизнинг юксак фазилатлари ҳақида тасаввуримиз ортаверади.
 
“Ўткан кунлар” романи миллий руҳ аниқ-равшан акс этганлиги билан ажралиб туради. Отабекнинг ота-онаси билан, Қутидор ва Офтобойимларнинг қудалари ҳамда куёвлари билан муносабатлари тасвирланган ўринларда фақат ўзбек миллатигагина хос муо­мала маданияти кўрсатилган.
 
“Ёзувчиларда бир қонун бор: ҳаммадан илгари маъно, ундан сўнг шу маънони, фикрни ифода қилиш учун сўз кўриш, шунчаки сўз эмас, санъаткорона, яъни шундоқ сўзки, айтмоқчи бўлган фикрингизнинг ифодаси учунгина махсус яратилган бўлиб, ясама бўлмасин”, дейди ёзувчи мақолаларининг бирида.
 
Абдулла Қодирий буюк романчилик мактабига асос сол­ган, миллат равнақи, маънавияти, маърифати ва озодлиги йўлида ижод қилган забардаст ёзувчи ва маънавиятимиз дар­ғаси сифатида доимо қадрлидир.
 
Зебинисо ҲАЙДАРОВА,
Чилонзор туманидаги
195-умумтаълим мактаби ўқитувчиси 

 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Тан олишимиз керак, кейинги уч йилда давлатимиз раҳбарининг юксак минбарлардан ҳар бир чиқиши, ҳар бир маърузаси ўзининг мазмуни, кўламдорлиги, тан...
01 янв 1970
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасини диққат-эътибор ва катта ҳаяжон билан тинглар эканм...
01 янв 1970
Аҳолига қулай шароит яратишга қаратилаётган доимий эътибор уларда эртанги кунга ишончни янада мустаҳкамламоқда....
01 янв 1970
Бугунги кунда энергия тежамкорлигини ошириш, экологик тоза, ноанъанавий ва қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини янада кенгайт...