“Прописка” муаммосини бартараф қиламиз

/
“Прописка” муаммосини бартараф қиламиз
 
Афсуски, ўз юртидаги ўзи истаган ҳудудда бемалол яшаб, ишлай олмаслик, ўзининг пулига ўзи истаган жойдан турар жой сотиб ололмаслик каби ҳолатлар мавжуд. Бунинг оқибатида орамизда бошқанинг номига уй сотиб олиб, алданиб қолганлар ҳам бор.
 
Бу борада партия “Пропискадан ўтиш” тизимига янгича ёндошиш керак деб ҳисоблайди. Жумладан, фуқароларимизнинг ўз хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, доимий яшаш жойини ўзи белгилаш ҳуқуқини таъминлаш масаласини кўриб чиқиш ташаббусини илгари сурмоқда.
 
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳар бир фуқаронинг мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатлана олишига қаратилган конституциявий ҳуқуқи тўлиқ таъминланиши лозим деб ҳисоблайди. Ва бу мақсадни амалга ошириш учун курашади.
 
Иномжон Кудратов,
Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси бошлиғининг
биринчи ўринбосари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Астойдил ҳаракат қилинса фуқароларни ўйлантираётган ҳар қандай масалага ечим топиш мумкин. ...
01 янв 1970
Халқимиз аёлни гулга қиёслайди, садоқат-вафо тимсоли сифатида ардоқлайди. Аёл ҳам ўзининг меҳру муҳаббати, фидойилиги билан умри давомида бу қиёсла...
01 янв 1970
Хонада учта одам – ота, она ва ўғил суҳбатлашмоқда.
01 янв 1970
Марғилон шаҳридаги дорихона муассасаларида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сақлашни ташкил этиш бўйича 3 та дорихонада йўриқномага амал қилин...