ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛАРИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

/
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
қарори
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛАРИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига 2019 йил 22 декабрда ўтказилган сайловлар бўйича округ сайлов комиссияларининг сайлов натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомаларига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 73, 96, 97-моддаларига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси
 
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
 
1. 2019 йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ўтган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига 125 та сайлов округидан сайланган депутатлар иловага мувофиқ рўйхатга олинсин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ҳамда “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинсин.
 
Раис М.АБДУСАЛОМОВ
2019 йил 25 декабрь

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ватан келажаги — ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Адолат билимдони” республ...
01 янв 1970
Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг янги лойиҳаси “Адолатли қайнона”, деб аталади....
01 янв 1970
Қарши шаҳридаги “Маҳаллот” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тадб...
01 янв 1970
Электорат ишончини оқлашга астойдил интилаётган И.Худойбердиев ташаббуси билан маҳаллада артизиан қудуғи қазилиб, сув минораси барпо этилди....