Имконият ташаббусларга йўл очади

/
Жалақудуқлик партиядошимиз Малоҳатхон Сотволдиева Андижонда энг тажрибали чеварлардан бири саналади.
Сифатли ва замонавий тайёр кийимлар тикишда унга кўпчилик ҳамкасблари ҳавас қилишади. Яратган либослари аёлларнинг чиройига чирой қўшади. Шунданми, буюртмаларнинг кети узилмайди. Айниқса, байрам ва тантаналарда хотин-қизлар Малоҳат чевар тиккан кўйлакларни кийишни маъқул кўрадилар.
Оддий қишлоқ аёлининг бир қатор кўргазмаларда юқори натижаларга эришганлиги қувонарлидир. Моҳир чевар изланишдан, янгилик яратишдан чарчамайди. Унинг яратган либосларида тинчлик, бахт ва шодлик ўз ифодасини топади. Сизнинг дидингизни билса бас, қалб қўрини қўшиб, санъат асари даражасидаги буюм тайёрлайди.
— Бухоро муҳандислик технология институтида талабалик йилларим тикувчиликка қизиқишим янада ортди, — дейди Малоҳатхон. — Олий таълим даргоҳини тамомлаб, касб-ҳунар коллежларида ишлаш билан бирга чеварлик билан шуғулландим. Тадбиркорлик фаолиятининг қўллаб-қувватланиши ва яратилган имкониятлар мени якка тартибдаги тадбиркор сифатида иш юритишга ундади. Олти йилдирки, шогирдларим билан 20 турдаги маҳсулотлар тайёрлаб, аҳолига етказиб бераяпмиз. Биз тиккан кийимлар давраларнинг безаги бўлаётганини кўрганда касбимизга бўлган меҳримиз янада ортади.
Ўз хонадонида чеварлик мактабини яратган суҳбатдошимизнинг режалари катта. У хусусий фабрика очиш, ҳар мавсумда янги коллекция яратиш билан мижозлар сонини бунданда кўпайтириш ҳаракатида. Бугун тўлиқ буюртма асосида ишлаётгани зиммасидаги масъулиятни янада оширмоқда. Зеро, тадбиркорга буюртмаларнинг кўпайиши ишонч ва масъулият, демакдир.
Акбаржон НАЗАРОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқариш, уларнинг жамиятда тутган ўрнини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиб келин...
01 янв 1970
Мустақиллик йилларида юртимизда хотин-қизларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини оширишга доир кенг кўламли ишлар амалга оширилди....
01 янв 1970
5 мингдан ортиқ шаърий никоҳ, Оқдарёдаги тунги барларда юрган қизлар, Ургутдаги эрта турмушга бериш муаммолари, касалликка чалинишлар, қизини қамат...
01 янв 1970
Мустақиллик йилларида юртимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги мавқеини мустаҳкамлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида кенг кўламли иш...