Қуйи тузилмалар сафи кенгаймоқда

/
Жорий йилнинг II чорагида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши таркибида шаҳар ва туманларда бир қатор янги бошланғич партия ташкилотлари сиёсий фаолиятини бошлади. Партия фаолларининг қуйи ташкилотлар фаолиятини янада кучайтириш, уларда ташаббускор, интилувчан, фидойи аъзолар сафини кенгайтиришга қаратилган саъй-харакатлари, тарғибот ишлари натижасида БПТлар сони сезиларли равишда ортди.
Партиямиз сафига янги куч сифатида бирлашган Ҳазорасп туман “Карвак”, “Мухомон” қишлоқларидаги бошланғич партия ташкилотлари, Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмаси, ободонлаштириш бошқармаси қошидаги, Гурлан туманининг “Шоликор” маҳалласидаги ва бошқа янги БПТларнинг аъзолари бошланғич партия ташкилоти сиёсий кучнинг таянч бўғини эканини ҳис қилган ҳолда маслакдошларимиз сафини кенгайтириб, ғоявий мақсадларимизни амалга ошириш сари дадил интилмоқдалар.
Апрель ойида “Урганчтрансгаз” шўъба корхонасига қарашли ишлаб чиқаришни техник бутлаш ва таъминот бошқармаси қошида ташкил қилинган БПТ дастлабки кунларда етти нафар аъзо билан фаолият бошлаган бўлса, қисқа вақт ичида улар яна 30 нафарга кўпайди.
— Фаол ишчи-хизматчилардан иборат БПТ жамоаси Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат — ҳаётимизнинг бош мезони, адолат — ҳар бир инсон учун” Сайловолди дастури доирасида қатор ишларни амалга оширмоқдалар, — дейди ишлаб чиқаришни техник бутлаш ва таъминот бошқармасининг “Бутлаш” бўлими муҳандиси, БПТ аъзоси Фурқат Ўринбоев. — Мен ҳам партиямиз сафида туриб сиёсий ва ҳуқуқий билимларимни ошириш, юртимизнинг янада обод бўлишига ҳисса қўшиш, маслакдошлар билан биргаликда тарғибот ишларини олиб боришни мақсад қилганман.
— Илк тадбирларимиздан бирини Урганч шаҳар партия кенгаши билан ҳамкорликда ўтказдик, йигирмадан зиёд хонадонларда бўлиб, кам таъминланган, боқувчисини йўқотганлар ҳамда ногирон жангчи-фахрийларнинг ҳолидан хабар олдик, улар билан суҳбатлашдик, — дейди ишлаб чиқаришни техник бутлаш ва таъминот бошқармаси таъминотчиси, БПТ раиси Қадамбой Яқубов. — Партиянинг Сайловолди дастури мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга доир тадбир ҳам қизиқарли ўтди. Унда “Партиянинг дастурий ғояларини тарғиб қилишда – БПТларнинг ўрни”, “Истиқлолимизнинг 25 йиллигини муносиб кутиб олишда партия фаолларининг устувор вазифалари” мавзуларига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбирда янги сафдошларимизга аъзолик билетлари тантанали равишда топширилди.
Айни пайтда янги БПТнинг иш режасида жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий ва тиббий маданиятини юксалтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, инновация ишланмаларнинг амалиётга татбиқ этилишига ҳисса қўшиш масалалари ўрин олган. БПТ фаоллари ўз олдига қўйган вазифаларни уддалашда ижтимоий ҳамкорлик имкониятларидан фойдаланишни ҳам назарда тутишган.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Маълумки, тиббиёт ходимлари Ўзбекистон “Адолат” СДП электоратининг кўпчилик қисмини ташкил қилади....
01 янв 1970
Сиёсий партиянинг жамият ҳаётидаги мавқеи ошиб, аҳолининг ишончи янада мустаҳкамланиб боришида унинг бошланғич ташкилотлари фаолияти алоҳида ўрин т...
01 янв 1970
Бугун қишлоқдаги аграр ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти инновацион ғоя ва янги технологияларни жорий этишга қаратилганлиги билан қимматлидир...
01 янв 1970
Асака тумани ободонлаштириш бошқармасига қарашли “Қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўлими”да ишлаётган 50 нафар ходимнинг барчаси...