Осойишта ва обод ҳаёт истиқлолнинг бебаҳо неъматидир

/
Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик шодиёнаси тобора яқинлашиб келмоқда. Шу муносабат билан жойларда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида турли байрам тадбирлари, маданий-маърифий кечалар ўтказилаётир.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Сергели туман кенгаши ҳамкорлигида “Буюк ва муқаддассан, ҳур Ўзбекистон!” лойиҳаси доирасида “UzТех” ва “Еkopen” МЧЖларида “Осойишта ва обод ҳаёт — истиқлол неъмати” мавзусида тадбир ўтказилди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда унинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш мақсадида ўтказилган ушбу тадбирда партия фаоллари, корхоналарнинг меҳнат жамоалари иштирок этишди.
Тадбир “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” деган ҳаётий ҳақиқатни ўзида мужассам этди. Зеро, бугунги кунда эришган ютуқларимиз ўз-ўзидан пайдо бўлмагани, аксинча, халқимизнинг машаққатли меҳнати, матонати орқали, ота-боболаримизнинг жасорати туфайли эришилгани, истиқлол буюк неъмат эканлиги ҳақида кенг жамоатчилик орасида тушунтириш ишлари олиб бориш, энг улуғ байрамимизни юқори савияда, янада кўтаринки руҳда нишонлашга кўмаклашиш, барча даражадаги давлат ва жамоат ташкилотлари қатори Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари ҳамда партиямиздан сайланган депутатларнинг устувор вазифасидир.
— Мустақиллик юртимиз ободлиги, турмушимиз фаровонлиги, халқимиз бахту саодатининг кафолати бўлиб, истиқлол шарофати билан ёруғ келажагимизни ўз қўлимиз билан қуриш йўлида беқиёс имкониятлар яратилганлиги, эркин ва осуда ҳаётнинг қадрига етиш кераклигини, тарихнинг оғриқли даврларидан хулоса чиқаришни ёш авлод онги ва қалбига етказиш долзарб вазифамиз саналади, — дейди Тошкент шаҳар партия кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Одилжон Омонов. — Бу борада амалга оширадиган ишларимиз давомида, авваламбор, давлатимиз танлаган тараққиёт йўлининг ҳар томонлама тўғри ва ҳаётий эканини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Айниқса, жаҳоннинг турли нуқталарида таҳдид ва хатарлар тобора кучайиб бораётган бир шароитда ютуқларимиз асоси бўлган тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асраш, доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб, тинчлик учун курашиб яшаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
— Истиқлол шарофати билан халқимиз яшаш тарзи, тафаккури тубдан ўзгарди. Эндиликда кўчалар, маҳаллалардаги кўримсиз, пастқам уйлар, бинолар ўрнида миллий руҳдаги замонавий иншоотлар, спорт мажмуалари, тиббий муассасалар, таълим масканлари, қўшма корхоналар қад ростлади ва бундай эзгу ишлар давом этмоқда, — деди Сергели туман партия кенгаши раиси Сардор Муҳамедов. — Саноат корхоналарида маҳаллий мутахассисларнинг замонавий технологиялар асосида маҳорат билан ишлаётганлиги қувонарлидир. Эртанги кунимизнинг таянчи ва суянчи бўлган ёшлар янгича, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта ўзлаштирган, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир инсонлар бўлиб вояга етмоқда.
Тадбир иштирокчилари мустақиллик халқимизнинг асрий орзуларини рўёбга чиқариб, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмай яшаш, ҳар кимга ўз истеъдод ва салоҳиятини намойиш этиш имкониятини бергани, истиқлолимиз, бугунги тинч ва осуда, озод ва фаровон ҳаётимизни асраб-авайлаш, юрт равнақи йўлида фидойи бўлиш ҳар биримизга юксак масъулият юклашини алоҳида таъкидладилар.
Феруз ЖЎРАЕВ,
Тошкент шаҳар кенгаши матбуот котиби
Dolley 06:25, 14 октября 2016
I'm not wohrty to be in the same forum. ROTFL
Cheyanna 22:22, 17 октября 2016
It's great to find an expert who can exiplan things so well

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мамлакатимизда мактабгача таълим сифатини ошириш, болаларни мактабга сифатли тайёрлашни тубдан яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда....
01 янв 1970
Самарқанд вилоят партия кенгаши сайлов штабига ҳар куни ўнлаб кишилар ташриф буюришади....
01 янв 1970
Сайловчилар ишонч билдирган вакиллар фуқароларни ўйлантираётган у ёки бу масалада мутасадди идораларга депутатлик сўрови киритиши ва ижрони назорат...
01 янв 1970
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда турли соҳа ва тармоқларда меҳнат қилаётган ишчи-хизматчиларнинг 45 фоизини хотин-қизлар ташкил этади....