Масъулиятни чуқур англаш амалий ишларда акс этмоқда

/
Маълумки, ҳар бир сиёсий партиянинг фаолияти ҳақида сўз борар экан, энг аввало, фуқаролар унинг депутатлари олиб бораётган ишларга қараб баҳо беради. Наманган вилояти халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги “Адолат” СДП гуруҳлари ҳам шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, қатор ишларни амалга оширмоқдалар. Партиямизнинг Сайловолди дастурида қўйилган вазифаларни рўёбга чиқариш билан бирга электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, сайловчиларнинг талаб-истакларини ўрганиш ҳам диққат марказида турибди.
Халқ депутатлари Поп туман Кенгашида беш нафар депутатимиз бор. Биз, депутатлик гуруҳи аъзолари Кенгаш сессияларига киритиладиган ҳар бир масалани олдиндан ўрганишда қатнашамиз. Таҳлиллардан, белгиланаётган вазифалардан келиб чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларимизни билдирамиз. Қабул қилинадиган қарорларнинг таъсирчанлигини оширишга, уларнинг самарадорлигини таъминлашга интиламиз. Шунингдек, халқ депутатлари туман Кенгаши қарорларининг ижросини назорат қилишда ҳам фаол қатнашамиз.
Депутатлар сайлов округида иш олиб боришида партия ташкилотлари, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи билан ҳамжиҳат эканимиз яхши натижа бераяпти. Масалан, яқинда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Олимжон Мақсудов билан биргаликда “Санг” қишлоқ фуқаролар йиғинида учрашув ўтказдик.
Унда Поп туман ҳокимлигининг масъул ходимлари, ҳудуддаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг раҳбарлари ҳамда фаоллари, корхона, ташкилот ва муассасалар меҳнат жамоаларининг, аҳолига хизмат кўрсатувчи бир қатор ташкилотларнинг вакиллари иштирок этишди. Дастлаб йилнинг биринчи ярмида халқ депутатлари вилоят ва Поп тумани Кенгашлари олиб борган ишлар ҳақида ахборот бердик. Қабул қилинган бир қатор қарорларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан аҳамияти ҳақидаги фикрларни ҳамма қизиқиб тинглади.
Хусусан, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш, хонадонларга баллонларда суюлтирилган газ етказиб бериш каби қатор масалалар мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этилганлиги тилга олинди. Айниқса, депутатлар ва вилоят партия кенгаши аралашуви билан ҳудуддаги “Пиллакаш” маҳалла фуқаролар йиғини учун янги гузар қурилишига ер ажратилганлиги ҳаммага маъқул тушди.
Албатта, халқ депутатлари вилоят ҳамда туман Кенгашларидаги “Адолат” СДП гуруҳи фаолияти хусусида ҳам алоҳида тўхталдик. Партия депутатларининг доимий комиссиялар таркибида олиб бораётган ишлари билан таништирдик. Амалдаги қонунлар ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қарорларининг ижросини ташкил этиш ҳамда назорат қилишдаги иштирокимиз ҳам барчани қониқтирди.
Учрашувда сайлов округи ҳудудида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Хусусан, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш, хонадонларга баллонларда суюлтирилган газ етказиб бериш каби қатор масалалар мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этилганлиги тилга олинди. Айниқса, депутатлар ва вилоят партия кенгаши аралашуви билан ҳудуддаги “Пиллакаш” маҳалла фуқаролар йиғини учун янги гузар қурилишига ер ажратилганлиги ҳаммага маъқул тушди.
Тадбирда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг айрим муаммолари ҳақида ҳам фикр юритилди. Улар ичида энг муҳими, шубҳасиз, янги иш ўринлари яратишдир. Биз бу соҳада маҳалла фуқаролар йиғини раҳбарлари билан келишиб олдик. Биргаликда ўнга яқин тадбиркорнинг кичик бизнесни ривожлантириш юзасидан истиқболли лойиҳалар ишлаб чиққанликларини аниқладик. Улар билан алоҳида суҳбатлашиб, нима масалада ёрдам кераклиги хусусида фикрлашдик. Бу ишга туман ҳокимлиги вакилларини ҳам жалб этамиз. Натижада яқин бир ярим йил ичида сайлов округимиз ҳудудида юзга яқин янги иш ўринлари пайдо бўлади. Бу эса аҳоли бандлигини таъминлашга қўшилган салмоқли ҳиссага айланади.
Назаримда, учрашувдан депутатларда ҳам, сайловчиларнинг вакилларида ҳам қониқиш ҳосил бўлди. Чунки унда сўзга чиққан ҳар бир киши ўз кўнглидаги гапни айта олди. Айниқса, биз, депутатлар ўзимиз учун келгуси фаолият йўналишларини белгилаб олдик. Депутатлик сўровлари, халқ депутатлари Кенгашида кўриладиган масалалар учун мавзуларни, партиямизнинг Сайловолди дастурини рўёбга чиқаришда яна нималарга эътибор қаратишимиз лозимлигини ҳам муҳокама қилдик.
Ойимбуви ОРТИҚОВА,
халқ депутатлари Поп туман Кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи аъзоси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси  ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номз...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси жорий йилнинг 15 октябрида партиянинг навбатдаги Қурултойини чақириш белгилаб олинди....
01 янв 1970
Шу кунларда Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳудудий кенгашларининг навбатдаги пленумлари бўлиб ўтмоқда. ...
01 янв 1970
Миллий қонунчилигимиздаги ўзгаришлар, ислоҳотлар жараёнида юзага келган янги вазифалар шунга мос равишда аҳоли ўртасида тарғибот ишларини ташкил эт...