Юрт меҳрининг самимий ифодаси

/
Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан қатор тадбирлар ва акциялар ўтказиб келинмоқда. Партиямизнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида жорий йилда бўлиб ўтган иншолар танлови ҳам ана шулар жумласидандир.
Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари фаол иштирок этган бу тадбирда ёшлар Ватанга, халқимизга меҳру садоқатини ифодалаб, мустақиллигимизнинг қадр-қиммати ҳақида, истиқлол туфайли мамлакатимиз эришган улуғвор ва оламшумул ютуқлардан олган таассуротлари, ўз орзу-мақсадларини баён этдилар.
— Иншолар танлови уюшқоқлик билан ўтди, — деди Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Исроил Жўраев танловнинг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш тадбирида. — Иштирокчилар сони биз кутганимиздан ҳам кўп бўлди. Буни ёшларнинг ижтимоий-сиёсий онги тобора юксалиб, теварак-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳисси кучайиб бораётганлиги билан изоҳлашни истардик. Уларнинг мустақил фикр эгаси бўлиб, ҳар бир мавзуни ёритишда ўз сўзини айтишга интилиши ёзган иншоларида яққол акс этди.
Танловнинг вилоят босқичи ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Нурбек АБДУЛЛАЕВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Пойтахтимиздаги 2-сонли Тошкент юридик коллежида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан давра суҳбати...
01 янв 1970
Бугунги кунда фуқаролар маҳаллий ҳокимият вакиллик органларига сайланган депутатларнинг амалий ишларига қизиқиш ва ишонч билдираётгани бежиз эмас.&...
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси, партиянинг “Аёллар қаноти” Кенгаши ҳамда Қонунчилик па...
01 янв 1970
Ҳар бир юртдошимизнинг орзу-истаги эркин ва фаровон ҳаёт кечириш, обод ва мустақил Ватан равнақига ҳисса қўшишдан иборат. ...