Очиқлик, шаффофлик, тенг ҳуқуқлилик ва адолатлилик миллий сайлов тизимининг асоси

/
Сайлов — кучли фуқаролик жамияти ва демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқ хоҳиш-иродаси эркин ифодаланишининг асосий шакли ҳисобланади. Бинобарин, истиқлол йилларида мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловлар мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётининг ажралмас қисмига айланди, фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий онги юксалишига сезиларли таъсир кўрсатди. Ўтган давр мобайнида сайлов қонунчилиги ривожланиб борди.
1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси умумэътироф этилган принциплар ва халқаро ҳуқуқнинг нормаларини ўзида ифода этиши билан миллий сайлов ҳуқуқини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этди. Сайлов қонунчилиги халқаро сайлов стандартларига мувофиқ эканлигини нафақат миллий экспертлар, балки халқаро мутахассислар ҳам тўла эътироф этмоқда.
Муҳими, мустақил республикамиз фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга эканлиги, бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек, давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилиши, шу билан бирга, фуқаролар касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгалиги Асосий қонунимиз — Конституциямизда мустаҳкам белгилаб қўйилди. Яъни, аҳоли, кенг жамоатчилик маълум жамоат бирлашмалари орқали ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиш, ўз манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Шу аснода юртимизда ўзбек халқи асрлар давомида орзу қилган ҳурфикрлиликка, адолатга, қонун олдида тенгликка асосланган жамият қуришга мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилувчи кўппартиявийлик тизими шаклланди. Партиялар жамият ҳаёти, давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштиришда ўзига хос ўринга эга бўлишида, сайловчиларнинг ҳуқуқларини кафолатлашда, сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишида бу борада қабул қилинган миллий қонун ва қонуности ҳужжатларнинг аҳамияти беқиёс. Айни пайтда 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси сайлов эркинлигини таъминлаш ва сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ривожлантиришга қаратилган қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларимизни янги босқичга олиб чиқди.
Концепцияда қайд этилганидек, мамлакатимиз аҳолисининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий онг даражасининг ўсиб бориши, жамиятни демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнларининг жадал ривожланиши, юртимизда кўппартиявийлик тизимининг тобора мустаҳкамланиши давлат ҳокимиятининг учта субъекти, яъни давлат бошлиғи бўлган Президент, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатларнинг янада мутаносиб тақсимланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни юзага келтирмоқда.
Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда мазкур Концепцияда белгиланган устувор вазифалар асосида ишлаб чиқилган ва қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)»ги қонун муҳим аҳамият касб этди.
Кези келганда таъкидлаш лозим, шу кунларда сайлов кампанияси қизғин паллага кириб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан 2016 йилги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун сиёсий партияларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам тақдим этилган аризалари ва бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилди, партиямизга сайловда иштирок этишга ижозат бериш тўғрисида қарор қабул қилинди, имзо варақалари бланкалари берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг мажлислари бўлиб ўтмоқда. Мажлисларда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талаблари ва Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастуридан келиб чиқадиган вазифалар муҳокама қилинмоқда.
Муҳими, сайлов кампанияси ошкоралик ва очиқлик тамойиллари асосида олиб борилмоқда. Бир сўз билан айтганда, сайловларни умумэътироф этилган тамойиллар асосида ўтказиш демократияни ривожлантиришнинг асосий қисми, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини ҳурмат қилишнинг ёрқин ифодасига айланмоқда.
Муҳаррам ДАДАХОДЖАЕВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Мазкур акциямизни қўллаб-қувватловчилар, иштирок этувчилар, қон топшириш истагини билдирган донорлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда....
01 янв 1970
“Тупроққалъа” қишлоғида халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашига “Адолат” СДПдан сайланган депутат Баҳодир Бобожонов сайло...
01 янв 1970
Бахтиёр она ҳайкали пойини чулғаган гуллар, келажак авлод вакиллари ўқиган шеърлар муқаддас Ватанимиз, халқимизга меҳру садоқатимизнинг ифодасига а...
01 янв 1970
Сирдарё туманидаги “Интилиш” маҳалласида ишчи гуруҳ аъзолари фуқаролар билан суҳбатлашдилар, мулоқот чоғида сайловчилар ўртага ташлаган...