Имкониятлар кенгаймоқда

/
Янги таҳрирда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятини аҳоли, шу жумладан, ёшлар ўртасида тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда чора-тадбирлар белгиланиб, жойларда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах давлат педагогика институти қошидаги Сайилжойи академик лицейида “Ёшлар ва қонун” мавзусида ўтказилган учрашувда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Жиззах минтақавий филиали мутахассислари, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари, партия ходимлари, лицей ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Унда сўзга чиққанлар “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида ўқувчиларга тушунча бериб, ҳар жиҳатдан соғлом, баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш доимий эътиборда эканлиги, бу борада истиқлол йилларида мамлакатимизда амалга оширилган ишлар хусусида фикр билдиришди. Партиямизнинг “Биргаликда юксак ҳуқуқий маданият сари” лойиҳаси доирасида ташкил этилган ушбу тадбирда таъкидланганидек, ёш авлодни азалий қадриятларимиз, миллий урф-одат ҳамда анъаналаримиз негизида маънавий олами бой, билим доираси кенг, комил инсон қилиб тарбиялаш учун юртимизда барча шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиб берилган. Ана шундай юксак эътибор туфайли мамлакатимиз ёшлари илм-фан, маданият, санъат ҳамда спорт соҳаларида дунё миқёсида катта ютуқларга эришмоқда.
— “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун билан танишиб, биз ёшларнинг имкониятларимиз янада кенгайганига амин бўлдим, — дейди лицей ўқувчиси Омад Эргашев. — Шундай экан, биз иқтидор ва истеъдодимизни тўла намоён этган ҳолда Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга, албатта, ўз ҳиссамизни қўшамиз.
Лицей ўқувчиларидан Д.Худойбердиева, Ж.Бозоров, М.Эргашева ва бошқалар бундай тадбирлар уларнинг ҳуқуқий билимлари кенгайиши, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишларида амалий аҳамиятга эга эканини баён этишди.
Узоқбой РИСҚУЛОВ,
Жиззах вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари электорат ишончини оқлашга астойдил интилмоқда. ...
01 янв 1970
Жорий йилнинг 7 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги пленуми бўлиб...
01 янв 1970
Наримон Умаровнинг Наманган вилоятидаги ишончли вакили, навбатдаги учрашувни Янгиқўрғон тумани сайловчилари билан ўтказди....
01 янв 1970
Мамлакатимиз ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган тарихий воқелик, Ватан тақдири учун муҳим аҳамиятга эга бўлган  сиёсий жараёнга партиямиз томо...