Сайловчилар билан учрашув

/
Сиёсий партиянинг дастурий ғоя ва мақсадларини рўёбга чиқаришда халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатларининг ташаббускорлиги, сайловчилар олдидаги бурч ва масъулиятини чуқур англаб ишлаши, аниқ натижаларга эришиши муҳим ўрин тутади. Электорат билан тез-тез учрашиб, юзма-юз мулоқотларда улар билан фикрлашиш, фуқароларнинг мурожаатлари, таклифларини ўрганиш ҳудудлардаги ижтимоий ҳаётнинг муҳим масалаларини аниқлашга ёрдам беради.
Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгаши раиси Икром Абдуллаевнинг Урганч туманидаги “Юқори боғ”, “Чаккашоликор” қишлоқларида истиқомат қилаётган сайловчилар билан навбатдаги учрашуви ҳам ана шундай фойдали мулоқот, қизғин фикрлашув тарзида бўлиб ўтди. Тадбирни “Чаккашоликор” қишлоғидаги “Оқ ариқлар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Улуғбек Саидмурадов олиб борди.
И.Абдуллаев мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг маърузаларида илгари сурилган вазифалар ҳақида алоҳида сўз юритиб, ушбу вазифалар ижроси ҳар бир ҳудуд тараққиётини таъминлаш, ҳаётимизни янада яхшилаш, аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлашини таъкидлади. Икром Абдуллаев “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да партия депутатлари, вилоят партия ташкилоти томонидан амалга оширилиши режалаштирилган муҳим ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
Мулоқот чоғида сайловчилар ўзларини ўйлантираётган масалаларни ҳам ўртага ташлаб, таклифларини баён этишди.
Фуқаролар “Юқори боғ” қишлоғидаги “Бободеҳқон” маҳалласида мактабгача таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйишга эҳтиёж борлиги, айрим ички йўллар таъмирталаб экани хусусида фикр билдиришди. Шунингдек, тумандаги 2-умумтаълим мактаби директори Манзура Шарипова мазкур мактаб ҳамда 22-сон мактабгача таълим муассасаси жойлашган “Тинчлик” кўчасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида пиёдалар учун йўлак барпо этиш ҳамда йўл белгиларини ўрнатиш зарурлигига депутатнинг эътиборини қаратди.
Шуни айтиш жоизки, ушбу мурожаатлар асосида И.Абдуллаев мутасадди ташкилотлар раҳбарларига депутатлик сўровлари киритди. Айни пайтда мазкур масалаларни ўрганиш, камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий ишлар бошлаб юборилди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили
01 янв 1970
Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг фаоллар йиғилиши бўлиб ...
01 янв 1970
Ёш спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларда эришган ютуқлари ҳақида ўқиб-эшитиб, ғурурланамиз. ...
01 янв 1970
Жойларда қонун устуворлиги таъминланиши халқнинг ишончли вакиллари бўлган депутатларнинг муносиб фаолият олиб бориши билан ҳам белгиланади....