Ёшлар ҳаёти депутатлар нигоҳида

/
Жойларда аҳоли билан мулоқот қилиб, одамларни ўйлантираётган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этишда партия депутатларининг фаоллиги муҳим аҳамият касб этади.
Халқ депутатлари Зафаробод туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам ўз ваколатларидан самарали фойдаланиб, фуқароларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг биринчи чораги мобайнида депутатлик гуруҳи аъзоларига фуқаролар томонидан 42 та мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатлар асосида депутатлар томонидан туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотларга 28 та депутатлик сўрови юборилиб, шундан 22 таси ижобий ҳал қилинишига эришилди, қолган масалалар юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, депутатлик гуруҳи аъзоси Дилдар Чанкаевага тумандаги “Бирлик” қишлоғида яшовчи фуқаро Ўрол Сафаров паррандачилик билан шуғулланиш учун банкдан имтиёзли кредит олишда кўмаклашишни сўраб мурожаат қилганди.
Ушбу масала юзасидан Халқ банкининг туман бўлими раҳбарига депутатлик сўрови киритилди ҳамда банкдан кредит маблағлари ажратилиши натижасида Ўрол Сафаровга 200 дона парранда берилди ва у ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Шунингдек, шу қишлоқда истиқомат қилувчи фуқаро Зоҳид Қодировнинг иш билан таъминлаш ва банкдан кредит олиб, иссиқхона қуриш бўйича қилган мурожаати юзасидан Халқ банкининг туман бўлимига депутатлик сўрови киритилди. З.Қодировга 5 миллион сўм миқдорида кам фоизли кредит ажратилиб, ҳозирги кунда бўлажак тадбиркор томонидан иссиқхона қуриш ишлари бошлаб юборилди.
Уюшмаган қишлоқ ёшларининг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун қулайликлар яратилишига ҳам депутатлар алоҳида эътибор қаратишмоқда. “Бирлик” қишлоғининг бир гуруҳ ёшлари минифутбол майдончаси қуриш масаласида депутатлик гуруҳимизга мурожаат қилишди. Қишлоқдаги ат-Термизий кўчасида янги типдаги минифутбол майдончасини барпо этиш таклифи билдирилиб, партия депутатлари томонидан туман ҳокимлигига депутатлик сўрови киритилди. Туман ҳокимлиги кўрган чора-тадбирлар натижасида “Сулувқўрғон” фермер хўжалиги раҳбари Маматқул Жумановга мазкур футбол майдончасини барпо этиш учун 180 миллион сўм маблағ ажратилиб, минифутбол майдончаси қуриб битказилди. Айни пайтда ушбу спорт майдончаси қишлоқ ёшларининг севимли масканига айланган.
Аҳоли, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш масаласи партия депутатларининг диққат марказида бўлиб келмоқда. Пахтакор маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи битирувчиси Санобар Юнусова, академик лицей битирувчиси Саодат Раҳмонова, Дўстлик тиббиёт коллежи битирувчиси Нилуфар Саидоваларни иш билан таъминлаб, “ўунча” мактабгача таълим муассасасига ишга жойлаштиришда ёрдам кўрсатилди.
Депутатлик гуруҳи ёрдамида кам таъминланган оила аъзоси Зебинисо Тошбоеванинг моддий ёрдам ажратиш ва фарзандларини мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги мурожаати мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ўрганилди ва унинг фарзандлари тумандаги “ўунча” МТМга бепул жойлаштирилиб, унинг оиласига қишлоқ фуқаролар йиғини томонидан моддий ёрдам берилди. Яна бир хайрли иш айнан “ўунча” болалар боғчасида амалга оширилди. Мазкур муассаса қайта таъмирланиб, бинонинг том қисми янгиланди.
Тумандаги “Ёрқин” шаҳарча фуқаролар йиғини аҳолиси ва 2-умумтаълим мактаби жамоаси мурожаатига асосан ушбу мактабга табиий газ тармоғини улаш масаласида туман ҳокимлигига депутатлик сўрови юборилди. Тез орада туман ҳокимлиги томонидан масала ўрганиб чиқилиб, табиий газ тармоғи ўтказилди ва 2-, 16-умумтаълим мактаблари бинолари газ тармоғига уланди.
Шу билан бирга, ҳудуддаги хонадонларда ҳам табиий газ босими яхшиланди. Шунингдек, “Ёрқин” ҚФЙ ҳудудидаги хонадонларда яшовчи кексаларнинг мурожаатига асосан депутатлик гуруҳи томонидан қишлоқ врачлик пункти мудири номига юборилган депутатлик сўрови ижобий ҳал этилиб, аҳоли хонадонларидаги кексалар ҳамда ёш болали аёллар ҳолидан хабар олиш учун масъул шифокорлар бириктирилди.
Неъматилла ХОЛМУРОДОВ,
халқ депутатлари Зафаробод туман Кенгаши депутати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Олий ўқув юртлари талабалари ўртасида Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ташкил этилаётган “Адолат — қонун устуворлигида&rdq...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров Узун туманидаги хонадонларда бўлиб, фуқароларни ўйлантираётган масалаларни ўрг...
01 янв 1970
Юз йиллар аввал Абдулла Авлоний бобомиз “Ҳой, инсонлар, тўйларимизни бироз қисқартирайлик!” деган эди. Абдулла Қодирий бобоми...
01 янв 1970
Инсон дунёқарашининг шаклланиши, билимга қизиқиши болаликдан бошланади.