Интернет тизимида хавфсизликни таъминлаш — асосий вазифамиз

/
Қарши шаҳридаги иқтисодиёт коллежида Ўзбекистон “Адолат” СДП шаҳар кенгаши билан Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази шаҳар бўлими ҳамкорлигида “Интернет маданиятини юксалтириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш муҳим вазифамиздир” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.
Партиямизнинг “Фикр — ғоя — ҳаракат” лойиҳаси доирасида ўтказилган мазкур тадбирда партия фаоллари, Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази мутахассислари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, таълим муассасаларининг маънавият ва тарғибот ишлари бўйича масъуллари ва ёшлар иштирок этишди.
Семинарда сўзга чиққанлар Ўзбекистонда фуқароларнинг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини руёбга чиқаришга қаратилган, интернетнинг миллий сегментини ривожлантириш, шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ахборот соҳасига оид мукаммал қонунчилик базаси ва ташкилий шарт-шароитлар яратилганини таъкидладилар.
Қайд этилганидек, ҳозирги кунда ёшларни бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилиш, уларга интернетдан тўғри, оқилона фойдаланиш кераклиги ҳақида батафсил тушунчалар бериш, интернет маданиятини шакллантириш ёшларни мустақил фикрлашга ўргатиш билан бирга кечадиган жараён саналади. Мамлакатимизда интернетдан фойдаланиш борасида кенг имкониятлар яратилган. Бироқ айрим ёшлар интернет ахборотларидан тўғри ва ўринли фойдаланиш малакасига эга эмас. Шуни назарда тутсак, ёшларда ахборот олиш, таҳлил этиш кўникмасини мустаҳкамлаш, хавфсиз интернет муҳитини шакллантириш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш зарурлигини англаймиз.
Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга, уларга ушбу мавзуда таклиф ва тавсиялар ҳам берилди. Аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, интернетдаги излаш тизимларида ишлаш кўникмаларини ошириш, хавф-хатарни идрок эта олиш қобилиятини шакллантириш, бу борада таълим муассасалари, мутахассислар, жамоат ташкилотлари ва ота-оналарнинг ҳамжиҳатлиги, ёш авлод онг-шуурида турли маънавий таҳдидлар, ахборот хуружларига қарши иммунитетни кучайтириш омиллари ҳақида фикр алмашилди.
Гулноза РАЖАБОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қарши шаҳар кенгаши раиси

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Бугунги кунда фуқаролар маҳаллий ҳокимият вакиллик органларига сайланган депутатларнинг амалий ишларига қизиқиш ва ишонч билдираётгани бежиз эмас.&...
01 янв 1970
2017 йил – Халқ билан мулоқотва инсон манфаатлари йили
01 янв 1970
Қариганда айрим кишилар кексалик гаштини сураман деб ўзларидан ортмай, уйдаги икир-чикирлардан бўшамай қолади....
01 янв 1970
Жойларда мавжуд муаммолар юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини чуқур ўрганиш ва ҳал этишда партия депутатлари фаоллиги муҳим аҳамият касб этади....