Сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар фуқароларда дахлдорлик ҳиссини кучайтирди

/
Аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар ва ислоҳотлар самарадорлигининг муҳим шарти саналади.
Сиёсий-ҳуқуқий саводхонлик фақат ҳуқуқий таълим олишдангина иборат эмас, балки бу билимларни етарлича ўзлаштириш, тушуниш, улар воситасида ҳуқуқий муносабатларда иштирок этиш, ўз фикр-мулоҳазаларини эркин билдира олиш билан ҳам белгиланади.
Амалда қўлланилаётган ҳуқуқий меъёрларни, қонун ва қонуности ҳужжатларини ўрганиш, билиш, уларни ҳаётга татбиқ эта олиш кўникмалари пировард натижада жамият аъзоларининг қонунларга ҳурмат ҳиссини ошириш, ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда давлат органлари билан бир қаторда нодавлат ташкилотлар, хусусан, Ўзбекистон “Адолт” СДПнинг барча тузилмалари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Бугунги кунда партиямизнинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — тараққиёт мезони” лойиҳаси доирасида юртимиздаги барча маҳаллаларда кўнгилли лекторлар шакллантирилиб, ҳар ҳафтанинг сешанба куни маҳаллаларда сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ўтказиб келинмоқда.
Лекторлар иштирокида жорий йилнинг 20 июнь куни ҳудудларда жами 373 та маҳаллаларда бўлиб ўтган сиёсий-ўқувларда 8224 нафар тингловчи қамраб олинди.
Жумладан, Фарғона вилоятидаги 64 та маҳаллада ўтказилган сиёсий-ҳуқуқий ўқувларда 963 нафар тингловчи жалб қилинганлиги кўнгилли лекторларимиз ўз вазифаларига жиддий киришганлигидан далолат беради.
Сўх туманидаги “Равон” маҳалласида ташкил этилган сиёсий-ҳуқуқий ўқувда Президентимизнинг фармон ва қарорлари, кейинги йилларда қабул қилинган қонунлар мазмун-моҳияти, дунё сиёсий саҳнасида рўй бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида иқтисодчи, партия фаоли Ҳамроали Ҳамроалиев атрофлича тушунчалар берди ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.
— “Адолат” партияси вакиллари томонидан маҳалламизда яшовчи фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича қилинаётган тарғибот ишларидан мамнунмиз, — дейди 70 ёшни қаршилаган мехнат фахрийси Неъмат ота Абдураҳмонов. — Албатта, бугунги тезкор замонда воқеликлардан ўз вақтида хабардор бўлиш юрт эртасига бефарқ бўлмаган ҳар бир инсоннинг фуқаролик бурчидир. Биз кексаларга ёшларга ўхшаб интернет тармоқларидан маълумотлар олиш ўзига хос қийинчиликлар туғдиради, буни англаган “адолатчилар” янги қонунлар асосида аҳолига яратилаётган қулайликлар ҳақида ўзига хос тарздаги ёндашувлар билан батафсил маълумотлар бермоқдалар
Шуни айтиш жоизки, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий тафаккурга эга бўлиши, демократик ўзгаришларни, ислоҳотларни қалбан ҳис қилиши ва унда бевосита иштирок этиши, сиёсий-ҳуқуқий маданиятини кундан-кунга ошириб бориши уларнинг кундалик амалларига айланиши билан изоҳланади. Айнан ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг умумий тамойили ҳам қонунларга қатъий риоя этиш, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишини таъминлаш жараёнларида намоён бўлади.
Даврон МАНСУРОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходими

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Шаҳрисабз туманидаги Мираки шаҳарчаси маданият уйида Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ўтказиб келинаётган “Адолатли қайнона&rdqu...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан семинар ташкил этилди....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. ...
01 янв 1970
Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари сессияларда фаол иштирок этишди. ...