Муқаддас ришталар оила мустаҳкамлигини таъминлайди

/
Ҳар бир хонадон оила мустаҳкамлигини таъминлашида, айниқса, катта ёшдагиларнинг алоҳида ўрни бор. Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда ҳудудларда ўтказилаётган “Адолатли қайнона” кўрик-танлови оилада аҳиллик, юксак инсоний фазилатларни тарғиб қилиши билан ҳам кўпчиликнинг диққатини жалб этмоқда.
Учтепа туманидаги “Қўрғонтепа” маҳалласида “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Унда сафдошларимиз орасида фаол, ташаббускор, оилада маънавий қадриятларни шакллантира олган, хонадонларида тинчлик-хотиржамликни мустаҳкамлашда намуна бўлувчи мунис қайноналар иштирок этишди.
Кўрик-танловда иштирокчиларнинг ташаббускорлиги, жамият ҳаётидаги янгиланишлардан хабардорлиги, ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан дунёқараши мустаҳкамлиги, миллий ва умуминсоний қадриятларни яхши ўзлаштирганлиги, оила ва жамият, оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ бой миллий анъаналар, сермазмун миллий қадриятларнинг илдизларини, аждодларимиз меросини ўрганиш ва оммалаштириш, оилавий тарбияда умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириш ва унинг оилада уйғунлашувини таъминлаш, ёш авлодда маънавият, маданият, маърифатни янада юксалтириш орқали оилада баркамол авлодни тарбиялашда ибратли ҳаётий тажрибага эга эканлигига эътибор қаратилди.
Тадбирда қатнашган сафдошларимиз оила, маҳалла ва меҳнат фаолиятида эришган ютуқлари, оилавий қадриятларни қарор топтиришда ўз тажрибасига эга, фарзандларни баркамол этиб тарбиялашдаги ибратли фазилатлари, улар онгига оила ва никоҳнинг муқаддаслигини сингдира олганлиги ва бошқа шу каби мезонлар асосида саралаб олинди.
— “Адолатли қайнона” кўрик-танлови орқали маҳаллаларда одамларнинг ҳурматини қозонган, зиёли, тарбиявий таъсир кўрсата оладиган фаол аёлларнинг ҳаётий тажрибасини ибрат қилиб кўрсатиш, хонадонларда ўзаро ҳамфикрлик, ҳамжиҳатликни қарор топтириш, оилада аҳилликни, муқаддас ришталарни янада кучайтиришга эътибор қаратилмоқда, — дейди халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Ойдин Абдуллаева.
Якуний натижаларга кўра, “Диёробод” маҳалласида истиқомат қилувчи Насиба Алимова I ўринни эгаллаб, танловнинг Тошкент шаҳар босқичига йўлланма олди. “Бешқайрағоч” маҳалла фуқаролар йиғини “Нуронийлар” кенгаши раиси Шарифа Алимова, “Истироҳат” МФЙнинг хотин-қизлар кенгаши раиси Фотима Турсунова 2-, 3-ўринга сазовор бўлишди.
***
“Адолатли қайнона” кўрик-танловининг Нукус шаҳар босқичида 18 нафар фаол сафдошларимиз беллашди.
— Ушбу кўрик-танловни ўтказиш жараёнида жамият ҳаётидаги янгиланишлар, мустақиллигимизнинг ҳар бир инсоннинг фаровон ҳаёт кечиришидаги ўрни, ёш оилаларга турмуш деб аталмиш катта йўлнинг ўзига хосликларини ўргатишга қодир бўлган, маънавият ва адолат тушунчаларини уйғун тарзда тарғиб қила оладиган онахонларимизнинг борлигидан мамнун бўлдик. Уларнинг сони янада ортиб боришига бундай тадбирлар ёрдам беради, — дейди Нукус шаҳар партия кенгашининг “Аёллар қаноти” етакчиси Мунаввар Қабулова.
Якуний натижаларга кўра, шаҳардаги 5-сонли “Халқлар дўстлиги” маҳалласида яшовчи, узоқ йиллар ёш авлодни тарбиялаб келган устоз Урхия Танирбергенова 1-ўринга лойиқ деб топилди ва танловнинг навбатдаги босқичига йўлланма олди. 17- сонли “Байтерек” маҳалласидан Умитхан Халмуратова ва “Жолшилар” маҳалласидан Маўлетхан Абдиназимова 2-, 3- ўринларга сазовор бўлишди.
ўолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Феруз ЖЎРАЕВ,
Шарипа ТОРЕШОВА,
Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши матбуот котиблари

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ўз фаолияти ва дастурий вазифаларини танқидий нуқтаи назардан қайта кўриб чиқиб, аниқ ма...
01 янв 1970
“Адолат” СДП Самарқанд вилоят кенгашида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
01 янв 1970
Ёшларнинг маънавий дунёқарашини кенгайтириш, ғоявий имммунитетини мустаҳкамлаш ва уларни ватанпарварлик руҳида, буюк аждодларимизга муносиб ворисла...
01 янв 1970
Мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини тубдан ошириб келинмоқда....