Рўйхатларда йўқ 500 дан зиёд хонадон муаммоси ҳал этилади(ми?)

/
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастурида адолатлилик ғояси, барчанинг қонун олдида тенглиги, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш партия фаолиятининг асосий йўналиши эканлиги таъкидланган. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ушбу дастурий вазифаларимизнинг халқчил аҳамияти янада яққолроқ намоён бўлмоқда.
Шу маънода халқ депутатлари Кармана туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, аҳолини ўйлантираётган масалаларни қонуний тартибда ҳал этишда амалга ошираётган ишлар эътиборга молик.
Хусусан, депутатлик гуруҳи аъзолари фуқароларнинг мурожаатлари асосида жорий йилнинг биринчи чорагида мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарларига киритган 27 та депутатлик сўровининг аксариятида қайд этилган муаммолар ўз ижобий ечимини топди. Натижада тумандаги қатор мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатишнинг ҳолати яхшиланди. Ички йўлларни ободонлаштириш, асфальтлаштириш, аҳоли хонадонларини ичимлик суви ва газ билан таъминлаш, ёшларни ишга жойлаштириш ва бошқа шу каби муҳим масалаларда муайян ишлар қилинди.
Масалан, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ҳусниддин Шамсиевга “Малик” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар А.Ҳайдаров, Т.Эргашев, Э.Одиловлар мазкур маҳалла аҳлини қийнаб келаётган муаммо юзасидан мурожаат қилишган эди.
Аввало шуни айтиш жоизки, “Малик” маҳалласида тўртта қўрғон бўлиб, уларда жами 540 та хонадонда аҳоли истиқомат қилмоқда. 1989 йили қишлоқ советининг қарорига мувофиқ мазкур хонадонлар учун ер участкаси ажратиб берилган. Бироқ фуқароларнинг мурожаатида келтирилишича, шу пайтгача аксарият хонадонлар ҳужжатларини расмийлаштиришда жиддий муаммолар бор, яъни уларнинг уй-жой кадастр китоблари йўқ. Асосан “Гулшан”, “Узумзор”, “Фарҳод” қўрғонларидаги шахсий турар жойларда яшаётган фуқароларни ана шу муаммо қийнаб келар экан. Партия депутатларининг саъй-ҳаракати билан мазкур хонадонларда “NAVOIY KADASTR SERVIS” МЧЖ томонидан ўлчаш ишлари олиб борилди ва ҳар бир хонадоннинг техник кадастр ҳужжати тайёрлаб берилди. Ушбу ҳужжатлар асосида фуқароларнинг ўз уй-жойи ва ер участкаси мулкига эгалик ҳуқуқи тегишли қарор билан тасдиқланиши мақсадида туман ҳокимига депутатлик сўрови киритилди. Аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган уй-жой билан боғлиқ бу муаммони ҳал этиш туман ҳокими эътиборига ҳавола этилди ва депутатлик назорати ўрнатилди. Туман ҳокимига тақдим этилган ушбу масаланинг ижобий ечим топиши бир-иккита эмас, бир неча юзлаб оилаларнинг уй-жой билан боғлиқ манфаатларини рўёбга чиқаради. Шу билан бирга, партия депутатларининг ўз ваколатлари доирасида масъулият билан иш олиб бориши сайловчиларнинг ишончини мустаҳкамлайди.
Садоқат ШАМСИЕВА,
Навоий вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Маҳаллалар аҳолиси, ёшлар партия фаолларининг эзгу саъй-ҳаракатларига хайрихоҳлик билдириб, тадбирда фаол иштирок этишди. ...
01 янв 1970
Самарқанд вилоят партия кенгаши сайлов штабига ҳар куни ўнлаб кишилар ташриф буюришади....
01 янв 1970
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳар бир партия ходими ва депутат олдида турган муҳим вазифадир....
01 янв 1970
Мустақиллик биз, ёшларга ўз тарихимиз ва миллий қадриятларимизни эмин-эркин ўрганиш, эркин фикрлаш ва ижод қилиш бахтини берди....