Кам таъминланган оилалар уй қуриш учун ер берилишида ёрдам сўрашди

/
Давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари фаолиятида очиқликни таъминлаш нафақат мазкур тизим, балки сиёсий партиялардан ташаббускорликни талаб этмоқда. Шу мақсадда жамоатчилик билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, одамларнинг дарду ташвишларини тинглаш, муаммоларни ҳал этиш орқали халқ ишончини оқлаш муҳим ҳаётий аҳамият касб этмоқда.
Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари ўтган ойда Чироқчи туманидаги “Жар” қишлоғи аҳолиси билан юзма-юз мулоқот ўтказишганида 12 нафар фуқаро чорвачилик билан шуғулланиш учун кредит олишда ёрдам сўради. Мазкур масала депутатлик гуруҳининг йиғилишида муҳокама қилиниб, мутахассислар фикри эшитилди. Мажлисда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими масъул ходимлари ҳам иштирок этишди. Ҳақиқатан ҳам ҳозирги шароитда янги фермер хўжаликларини ташкил этиш, иш ўринларини яратиш масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. Йиғилишда мутасаддилар фикр-мулоҳазалари инобатга олинди ва мазкур масалани халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли доимий комиссиясига тақдим қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Депутатлик гуруҳи аъзоларининг “Дўстлик” МФЙда аҳоли билан мулоқоти чоғида фуқаро Отабек Бойназаров ички йўллар таъмирталаб бўлиб қолганидан шикоят қилди. Шунингдек, “Додиқ” қишлоғи, “Қизилчорва” маҳалласидаги учрашувларда ҳам фуқаролардан Мусурмон Бойхонов, Алишер Холмуродов депутатларимизга айни шу масалада мурожаат қилишганди.
Ушбу муаммолар юзасидан депутатларимиз туман ободонлаштириш бошқармасига депутатлик сўрови билан чиқишди. Натижада ҳозиргача ушбу маҳаллаларнинг 2 километрлик ички йўллари жорий таъмирланди.
“Наврўз” маҳалласида яшовчи фермер Абдураззоқ Мейлиевнинг экинларни суғоришда оқар сув таъминоти муаммо бўлаётгани хусусидаги мурожаати юзасидан депутатлик гуруҳи томонидан вилоят ҳокимлигининг қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига ва туман ҳокимлигига мурожаат қилинди. Айни пайтда ушбу масалани ҳал этиш чоралари кўрилаяпти.
Қарши шаҳридаги “Кат” маҳалласида фаолият юритаётган БПТ фаоллари депутатлик гуруҳига таълим муассасаларида мавжуд масалаларни ўрганиш ва ҳал этишда депутатлик назорати ўрнатиш таклифи билан чиққан эди. Шунга мувофиқ депутатлик гуруҳи аъзоси Анвар Темиров таълим даргоҳларидаги ҳақиқий аҳволни ўрганди ва “Кат” маҳалласида жойлашган 39-умумтаълим мактабидаги спорт зали таъмирталаб эканлиги, “Пахтазор” МФЙдаги 19-умумтаълим мактабида эса мажлислар зали йўқлиги аниқланди. “Пахтазор” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар Рустам Халилов, Шавкат Хидиров, Хуршида Азизова, Бунёд Норов, Отабек Аминов ички йўллар таъмирталаблиги, Саида Бозорова, Марҳабо Ҳайитова эса моддий ёрдам олишда муаммоларга дуч келишаётганини депутатга маълум қилишди. Ушбу масалалар депутатлик гуруҳи йиғилишида атрофлича муҳокама этилиб, унинг ечими бўйича мутасадди идораларга депутатлик сўровлари юборилди. Қисқа вақт ичида таълим муассасаларидаги спорт залларида таъмирлаш ишлари бошланди. Маҳаллалардаги бир қатор ички йўллар таъмирланди, С.Бозорова, М.Ҳайитовага маҳалла фуқаролар йиғини томонидан моддий ёрдам тайинланди. Ҳозирда “Пахтазор” маҳалласида болалар учун ўйингоҳ барпо этилаяпти. Бир сўз билан айтганда, депутатлик гуруҳи аъзоларининг эътибори ва кўмаги туфайли маҳаллалар кўркам ва обод, файзли манзилга айланаяпти.
Депутат Ў.Хушмуродов яқинда Қамаши туманидаги “Қорабоғ”, “Қовчин” қишлоқларида фуқаролар билан ўтказган мулоқотда Байрам Дўстқобилов, Ибодулла Тоғаев, Дилбар Бўриева ва бошқалар аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, ички йўлларга асфальт ётқизиш, суюлтирилган газ баллонлари таъминоти масалаларида амалий ёрдам кўрсатишни сўрашди. Айни пайтда мазкур мурожаатда қайд этилган масалаларни қонуний тартибда ҳал этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Президентимизнинг жорий йилда бир қатор соҳалар вакиллари билан учрашувидаги маърузаларининг мазмун-моҳиятини аҳолига кенг тушунтириш ҳам депутатларнинг диққат марказида бўлмоқда. Шу мақсадда депутат Нодира Рўяпова ўузор туманидаги “Меҳнатобод”, “Эшонқудуқ”, “Чўмичли”, “Дўлтали”, “Тенгдош” маҳаллаларида очиқ мулоқотлар ўтказди. Мулоқотлар давомида маҳаллага аниқ йўналтирилган ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва жамоатчилик назоратини олиб боришга кўмаклашиш масаласи ҳам кенг муҳокама этилди. Фуқароларнинг ижтимоий аҳволни яхшилаш бўйича шикоят ва таклифларига асосан депутат бошқарув идораларига ўнта депутатлик сўрови юборди. Уларнинг аксарияти маҳаллалардаги ички йўлларни, умумтаълим мактаблари ва боғчаларни таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш, кам таъминланган оилаларга уй-жой қуриш учун ер участкаси ажратиш каби масалаларни қамраб олган. Депутатлик сўровларининг ижроси назоратга олинди.
Депутатлик гуруҳида ҳудуддаги бошқарув идоралари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, раҳбар ходимларнинг ҳисоботини эшитиш борасида муайян ишлар амалга ошириб келинаяпти. Вилоят партия кенгаши билан ҳамжиҳатликда сиёсий фаолият самарадорлигини оширишнинг таъсирчан шакл ва усулларидан фойдаланилмоқда.
Албатта, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, давлат идоралари фаолияти устидан назорат ўрнатишда маҳаллий Кенгаш депутатлари зиммасига алоҳида масъулият юклатилган. Ана шу вазифаларни амалга ошириш, сайловчиларнинг ҳаётий эҳтиёжларини рўёбга чиқариш мавжуд имкониятларни тўла равишда ишга солишни талаб этади.
Комил САХАТОВ,
“Adolat” мухбири

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Асакалик сафдошларимиз Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Саховат — беназир қадрият” лойиҳаси доирасида ибратли ишларни ама...
01 янв 1970
“Партия патронажи” лойиҳаси ҳудудлар бўйлаб давом этмоқда.
01 янв 1970
Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими диққатига!
01 янв 1970
Ҳудудларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, фуқароларнинг дарду ташвишларини тинглаш муаммоларни ҳал этиш ҳаётий аҳамият касб этмоқда. ...