“Ҳуқуқий маслаҳатхона” аҳолига беминнат хизмат кўрсатади

/
Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада кучайтириш, миллий қонунчилик тизими ва қонун нормалари, шунингдек, фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисидаги билимларини ошириш мақсадида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум амалиётга изчил йўналтирилмоқда.
Мазкур ҳамкорлик меморандуми доирасида Бектемир туман партия кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси туман ҳудудий бошқармаси томонидан "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг туман бўлинмаси бошқаруви биносида очилган, ҳафтанинг душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба ва жума кунлари фуқароларга бепул юридик хизмат кўрсатувчи "Ҳуқуқий маслаҳатхона" ўз фаолиятини бошлади.
— Мамлакатимизда ҳар бир инсон кундалик фаолиятида турли масалада ҳуқуқий маслаҳатга эҳтиёж сезади, — дейди туман партия кенгаши раиси Суюн Ашуров. — Туманимизда ўн иккита маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, аҳоли сони 44 мингдан ортиқ кишини ташкил этишини назарда тутсак, фуқароларнинг ҳуқуқий соҳадаги долзарб муаммоларини ўрганиш, уларга малакали адвокатлар томонидан маслаҳатлар бериш, шу билан бирга, ушбу муаммоларнинг қонуний ечимини топиш катта аҳамиятга эга эканлиги ўз-ўзидан аён бўлади.
Таъкидлаш керак, "Ҳуқуқий маслаҳатхона"га қисқа муддат ичида аҳолидан уй-жой ва мулк, кўчмас мулкни ижарага бериш, иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатлар, оила ҳуқуқи, тадбиркорлик соҳаси, истеъмолчилар ҳуқуқи каби мавзуларда турли мурожаатлар келиб тушди.
Жумладан, "Зилола" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Зуҳра Бўрибоеванинг келинига мерос қилиб қолдирилган кўчмас мулкни расмийлаштириш тартиби ва керакли ҳужжатларни йиғиш юзасидан қилган мурожаати бўйича унга "TDA Bektemir advokatlari" адвокатлик фирмаси адвокати Дилором Тўхтабоева томонидан юридик маслаҳат берилди. Шунингдек, "Роҳат" маҳалласида яшовчи нафақахўр Людмила Николаева бир йил муддатга Ш.Муратов билан турар жой ижара шартномаси тузилгани, бироқ ижарачи 9 ойдан сўнг ҳеч қандай огоҳлантиришсиз, ижара шартномасида кўрсатилган коммунал тўловларни тўламасдан чиқиб кетгани, бунга қонуний чора кўриш ҳақида ёрдам сўради ва унга тегишли ҳуқуқий маслаҳат берилди.
— Албатта, партия ташаббуси билан йўлга қўйилган бу каби хайрли ишлар барчамизни қувонтиради, — дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг туман бўлинмаси бошқаруви раиси Бахтиёр Хожимирзаев. — Сабаби, фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари батафсил тушунтириб борилиши уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтиришга хизмат қилади.
Демак, "Ҳуқуқий маслаҳатхона" фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада оширишда ижобий аҳамиятга эга бўлади.
Феруз ЖЎРАЕВ,
Тошкент шаҳар кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Тошкент дизайн касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Юнусобод туман кенгаши ҳ...
01 янв 1970
“Адолат” социал-демократик партиясининг бугунги кундаги тараққиёт омиллари нималарда, деб ўйлайсиз?...
01 янв 1970
Маълумки, маҳаллий Кенгаш депутатининг фаолияти серқирра бўлиб, қатор йўналишларни ўз ичига олади....
01 янв 1970
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида маҳаллий ҳокимият вакиллик органларида фаолият юритаётган депутатларнинг масъулияти яна ҳам ортди.&n...