Маънавиятга эътибор — келажакка эътибор

/
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” фракцияси ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамкорлигида Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистон халқ артисти, “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари соҳиби Эркин Комилов билан учрашув ташкил этилди.
Маънавий-маърифий тадбирда депутатлар, Қонунчилик палатаси девони ва партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходимлари, “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари иштирок этди.
Очиқ мулоқот, самимий суҳбат тарзида ўтган учрашувни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Н.Умаров кириш сўзи билан очиб берди. Н.Умаров халқимизнинг маънавий камолотида ижодкорларнинг хизмати беқиёс эканини алоҳида таъкидлаб, тараққиётимизнинг ҳозирги босқичида барча соҳалар вакиллари қатори маданият ва санъат аҳлидан ҳам янада фаоллик, янги-янги ижодий ғоя ва ташаббуслар билан яшаш, изланиш руҳи талаб этилаётганини таъкидлади.
Элимиз суйган санъаткор Эркин Комилов ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 3 август куни мамлакатимиз ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувида кўтарилган масалалар ҳақида батафсил тўхталар экан, мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқлар қатори маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари ривожига катта эътибор берилаётгани, айниқса, кейинги пайтда бу соҳалар равнақини янги босқичга кўтариш бўйича улкан ишлар қилинаётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, ҳозирги ўзбек киноси ва театри соҳасидаги ютуқлар билан биргаликда соҳа ривожига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўлида ўз таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашди.
Учрашувда сўз олган депутатлар соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтишди.
Тадбир давомида иштирокчилар Эркин Комилов ҳаёти ва ижодига оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳининг шу йил январь ойида ўтказилган биринчи йиғил...
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган анъанавий “Адолат билимдон...
01 янв 1970
“Урганчтрансгаз” шўъба корхонасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят кенгаши ташаббуси билан учрашув бўлиб ўтди....
01 янв 1970
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига сайловлар натижаларига бағишланган брифингда “Адолат...