Сизот сувлари энди зарар келтирмайди

/
Аҳоли билан очиқ мулоқотлар қилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш, фуқароларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда фаоллик кўрсатиш халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари диққат марказида бўлмоқда.
Шу мақсадда мутасадди ташкилот ва муассасаларга тегишли масалалар юзасидан депутатлик сўровлари киритилиб, амалий натижаларга эришилмоқда.
Депутат Жобир Ҳакимов “Темирйўлчи” маҳалласи аҳли билан учрашувда фуқаролар ҳудуддаги ички йўллар таъмирталаб аҳволга келиб қолганини баён қилишди. Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси раҳбари номига киритилган депутатлик сўрови натижасида маҳалладаги 2 километрга яқин йўл асфальтланди. Шу билан бирга, “Зебинисо” кўчасидаги тунги чироқлар ҳам таъмирланди.
Партия депутатлик гуруҳи аъзоси Дилфуза Эргашева шаҳардаги 10-сон “Бобур” маҳалласида истиқомат қилувчи Шаҳло Камолованинг ишга жойлашиш ҳақида қилган мурожаати асосида шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази директорига депутатлик сўрови киритган эди. Фуқаро Ш.Камоловага 11-сонли мактабгача таълим муассасасига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.
Мазкур маҳалладаги 13-14-уйларнинг ертўла қисмида 380 V кабель ўтганлиги фуқароларни ташвишлантираётган эди. Бу ҳол ёнғин хавфсизлигига зид эканини айтиб, фуқаролар депутатга мурожаат қилишди. Д.Эргашева Когон “Электр таъминоти” корхонасига депутатлик сўрови киритгач, муаммо барҳам топди ва фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланди.
“Амир Темур” маҳалласида яшовчи I гуруҳ ногирони Гуласал Низомова мактаб ёшига етганлиги боис уйда бепул таълим олишини таъминлаш масаласида унинг оила аъзолари депутат Жобир Ҳакимовга мурожаат қилишди. Шаҳар ҳалқ таълими бўлими раҳбарига киритилган депутатлик сўрови орқали Гуласал Низомова тиббий кўрикдан ўтказилиб, уйда таълим олиш имконига эга бўлди.
Шунингдек, фуқаро Бахшулло Ҳасановнинг мурожаати ҳам депутат Жобир Ҳакимовнинг кўмаги билан ҳал этилиб, Б.Ҳасанов шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан ногиронлик аравачаси билан таъминланди.
Депутатлик гуруҳи аъзолари партиямизнинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида Когон шаҳридаги умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларида ясситовонлик ва сколиоз касалликлари билан боғлиқ айрим муаммолар борлигини ўргандилар. Хусусан, 4-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси А.Сайфуддиновнинг сколиозга чалинганлиги, аммо махсус мактаб-интернатга жойлаша олмаётгани маълум бўлди. Депутатлик гуруҳи томонидан А.Сайфуддиновни Бухоро шаҳридаги 21-махсус мактаб-интернатига жойлаштиришга амалий ёрдам берилди.
Депутатлик гуруҳи аъзоси Муҳиддин Самиевнинг фуқаролар билан олиб борган мулоқоти чоғида ҳам бир қатор мурожаатлар келиб тушган эди. Ана шу мурожаатлар асосида депутат мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари билан чиқди ва аниқ натижаларга эришди. Жумладан, “Хўжабарги” маҳалласидаги хонадонлар сонининг кўпайганлиги боис фуқаролар хонадонларга табиий газ етказиб берувчи ГМП(газни маромлаш пункти)нинг қуввати етмаётганлиги ҳақида мурожаат қилишди. Депутат “ўарбгазтаъминот” унитар корхонасининг “Когонгаз” филиалига депутатлик сўрови киритгач, ушбу ҳудудга қўшимча яна битта ГМП ўрнатилди
“Бунёдкор” МФЙга қарашли “Маҳмуд Торобий” кўчасидаги хонадонларда яшовчи фуқаролар қиш-баҳор мавсумида ёғингарчилик натижасида ер ости сизот сувлари ер сатҳига кўтарилиб, иншоотларга, дов-дарахтларга зиён етказаётганлиги хусусида депутат Қурбон Турсуновга шикоят қилишди. Қ.Турсунов шаҳар ободонлаштириш бошқармасига депутатлик сўрови киритиши натижасида ушбу ҳудудда 2 та ер ости қудуғи барпо этилди. натижада ер ости сизот сувлари муаммосига барҳам берилди.
Ҳудудда ечимини кутаётган долзарб масалаларни халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссияларининг йиғилишлари муҳокамасига киритиш депутатлик гуруҳи аъзоларининг диққат марказида бўлиб келмоқда. Шаҳардаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати ўрганилиб, ушбу масала маҳаллий Кенгашнинг “Ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари” доимий комиссиясида муҳокама этилганлиги, шаҳардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ходимлар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатларни давлат архивларига топшириш ишларининг аҳволи ўрганилиб, ўрганиш натижалари “Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари” доимий комиссияси йиғилишида кўриб чиқилганлиги бунга мисол бўла олади.
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизими (тез тиббий ёрдам, патронаж хизмати, оилавий поликлиника ва ҚВПлар) фаолияти билан боғлиқ муаммоларнинг ўрганиш натижалари ҳам “Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари” доимий комиссиясида муҳокама қилинди. Таъкидлаш жоизки, партиямизнинг бир қатор лойиҳалари доирасида олиб борилган мазкур ўрганишларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан доимий комиссияларда қабул қилинган қарорлар ижроси депутатлар назоратига олинган.
Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,
Бухоро вилоят кенгаши матбуот котиби 

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман кенгаши фаоллари “Кексалар доим ардоғимизда” лойиҳаси доирасида тумандаги меҳнат фахрий...
01 янв 1970
Андижон туманидаги “Боғишамол” болалар оромгоҳида Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаоллари ушбу масканда дам...
01 янв 1970
Тинч ва осойишта ҳаёт, барқарорлик ўз-ўзидан бўлмайди.
01 янв 1970
Фарзандлар тарбияси, оила мустаҳкамлигини таъминлашда, айниқса, катта ёшдагиларнинг алоҳида ўрни бор....