Мулоқотлар давом этади

/
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон халқ ёзувчиси, “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари соҳиби Тоҳир Малик билан учрашув бўлиб ўтди. Унда депутатлар, Қонунчилик палатаси девони ходимлари ва партия фаоллари иштирок этишди.
Очиқ ва самимий суҳбат тарзида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда атоқли адиб парламентимиз янги босқичга кўтарилаётганини эътироф этган ҳолда депутатларнинг сайловчилар, омма билан мулоқотлари самарасини ошириш бўйича бир қатор амалий таклифларини билдирди.
Шунингдек, адиб мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳа ва тармоқларда улкан ўзгаришлар амалга оширилаётгани, бу борада жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Тоҳир Малик айни вақтда соҳада ўз ечимини кутаётган долзарб муаммоларни кенг кўламда ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Хусусан, халқимиз, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни чоп этиш, жойларга, таълим муассасаларига вақтида ва мақбул нархларда етказиш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини таржима қилиш, фарзандларимизда болаликдан бошлаб китоб ўқиш кўникмасини шакллантириш, жамиятимизда мутолаа маданиятини юксалтириш билан боғлиқ долзарб вазифалар юзасидан чора-тадбирлар йўлга қўйилаётгани алоҳида эътироф этилди.
Президентимизнинг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорини ҳаётга самарали татбиқ этиш адабиёт соҳаси вакиллари, ёзувчилар, шоирлар, ноширлар билан бир қаторда депутатлар олдига ҳам муҳим вазифалар қўйишини тадбир иштирокчилари алоҳида қайд этишди.
Учрашувда сўзга чиққанлар Тоҳир Маликнинг мустақиллик йилларида энг кўп ададда китоб чоп эттирган ва халқимизнинг кўнглидан чуқур жой эгаллаган адиб эканлигини таъкидлаган ҳолда унинг асарларидаги даврнинг ўткир ижтимоий-сиёсий манзарасини, инсон руҳиятини очиб берувчи ҳолатларга алоҳида тўхталиб ўтишди.
Учрашувда иштирокчилар адибдан бугунги адабий жараёнлар, китобхонлик тарғиботи, бадиий асарларда замон қаҳрамонларининг акс эттирилиши бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Баҳром БУРХАНИТДИНОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ижрочи котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Наримон Умаровнинг ишончли вакили Юлдуз Усмонованинг Сайҳунобод тумани ва Ширин шаҳридаги сайловчилар билан учрашуви қизғин ва кўтаринки руҳда ўтди...
01 янв 1970
Аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, юртимиз тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсат...
01 янв 1970
Яқинда ишчи гуруҳи аъзолари тумандаги “Шалдироқ”, “Ибн Сино” МФЙлар аҳолиси билан жонли мулоқот ўтказишди....
01 янв 1970
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан давра суҳбати ўтказилди....