Бош шифокорга юклатилган вазифа ёхуд санитария-гигиена нормаларига қай даражада риоя қилинмоқда?

/
Ёш авлод соғлиғини асраб-авайлаш болалар ўртасида келиб чиқиши эҳтимоли бўлган турли касалликларнинг олдини олишга ҳам боғлиқ. Шу мақсадда Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари партиянинг бир қатор лойиҳалари доирасида амалий ишлар қилишмоқда. Депутатларимиз, айниқса, тиббиёт соҳасида меҳнат қилаётган сафдошларимиз бу борада фаоллик кўрсатишмоқда.
Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи ташаббуси билан Кенгаш сессиясида кўриб чиқилган масала ҳам айни шу мақсадларга қаратилган. Партия депутатлари ва фаоллардан иборат ишчи гуруҳи мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда шаҳардаги бир қатор мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида ясситовонлик ва сколиоз касалликлари билан боғлиқ муаммоларни жамоатчилик назорати тартибида ўрганишди ҳамда натижалар умумлаштирилди. Партиямизнинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида ўрганилган ушбу масала муҳокама этилган сессияда Урганч шаҳар Кенгаши депутатлари билан бир қаторда партия фаоллари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Таъкидланишича, ишчи гуруҳ аъзолари шаҳар тиббиёт бирлашмаси, шаҳар халқ таълими бўлими, шаҳар давлат санитария эпидемиология назорат маркази ходимлари билан биргаликда шаҳардаги 5 та МТМ ва 5 та умумтаълим мактабларида мазкур масала юзасидан атрофлича ўрганишлар олиб боришди.
— Ясситовонлик ва сколиоз касалликлари билан боғлиқ ҳолатлар кузатилганини айтиш жоиз, — деди партия депутатлик гуруҳи раҳбари Рустам Болтаев. — Хусусан, 9-умумтаълим мактабидаги 683 нафар ўқувчидан 9 нафари ясситовонлик касаллигига чалинган, аммо уларнинг махсус пойабзал кийиши зарурлиги ҳақида ҳеч ким бош қотирмаган. 1116 нафар ўқувчи таълим олаётган 13-умумтаълим мактабида 2 нафар ясситовонлик, 10 нафар сколиозга чалинган ўқувчилар борлиги маълум бўлди. Улар фойдаланаётган парталар ҳолати ўрганилганда ушбу анжомлар сколиоз касаллиги келиб чиқмаслиги назарда тутиладиган санитар нормалар талабига жавоб бермаслиги қайд этилди. 15-умумтаълим мактабида 2 нафар ўқувчида сколиоз, 18-умумтаълим мактабида 8 нафар, 19-умумтаълим мактабида 7 нафар ўқувчида ясситовонлик белгилари борлиги ҳам эътиборталаб ҳолатдир.
Шаҳардаги 4-сонли МТМдаги 321 нафар тарбияланувчининг 3 нафари, 27-сонли МТМдаги тарбияланувчилардан 3 нафари, 28-сонли МТМда 400 тарбияланувчидан 10 нафари, 33-сонли МТМда 7 нафар болада ясситовонлик касаллиги борлиги аниқланди.
Сессия давомида умумтаълим масканлари ва мактабгача таълим муассасаларида аниқланган ясситовонлик, сколиоз касалликлари билан боғлиқ камчиликларни бартараф этиш, болаларнинг соғлиғини тиклаш, махсус парталар, пойабзаллар билан таъминланганлик ҳамда махсус жисмоний тарбия машғулотларини мунтазам равишда ўтказиш ҳолатлари юзасидан аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш вазифаси тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарларига топширилди.
Сессия давомида ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан уч кун муддат ичида шаҳар давлат санитария эпидемиология назорат маркази билан келишган ҳолда мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида ясситовонлик ва сколиоз касалликлари билан боғлиқ муаммоларни аниқлаб, уларни ҳал этиш чоралари бўйича таклиф тайёрлаш шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғига, шунингдек, Халқ таълими вазирлиги ва Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган “Умумтаълим мактабларида ўқувчиларни ўқитишда гигиена талаблари”га мувофиқ мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги юзасидан ҳақиқий ҳолат бўйича таклиф тайёрлаш шаҳар давлат санитария эпидемиология назорат маркази бош шифокори зиммасига юклатилди.
Боғчалар ва умумтаълим мактабларида ушбу касалликларни назарда тутган ҳолда махсус парталар, пойабзаллар билан таъминланганлик ҳолатлари юзасидан ҳақиқий ҳолат бўйича таклиф тайёрлаб, мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ҳақида шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокорига кўрсатма берилди.
Сессия қарорининг ижроси юзасидан “Ижтимоий-маданий ривожлантириш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари” доимий комиссиясига ҳар чоракда ахборот тақдим этиб бориладиган бўлди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

Бошка Маълумотлар

01 янв 1970
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ишлаб чиқилиб, қабул қилинган Сайлов кодекси сайловларимизнинг демократик принциплар асосида ўтишига тўла им...
01 янв 1970
Асакалик сафдошларимиз Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Саховат — беназир қадрият” лойиҳаси доирасида ибратли ишларни ама...
01 янв 1970
Сиёсий партия сафларининг жипслашганлиги унинг ҳар бир тузилмаси, фаоллари ўз олдига қўйган мақсадларини ҳамжиҳатликда рўёбга чиқаришида муҳим ўрин...
01 янв 1970
Шу кунларда турли ижтимоий тармоқларда ва айрим оммавий ахборот воситаларида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори жорий йилнин...